UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Чемпионлар лигаси. Роналдунинг иккита голи "Реал"га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар  266 00:32Роналду Раулга етиб олди  17 00:05Olamsport: Истомин рейтинги баланд теннисчини мағлуб этди, қизларимиз "Тошкент Опен"да шарманда бўлишди  7 23:27"Бавария" сафарда ПСЖга фақат ютқазган  8 23:05Озарбайжонда эртага тарихий ўйин бўлади  6 22:45"Манчестер Сити" ўз уйида 10та ўйиндан буён ютқазмаяпти  2 22:25"Реал" Дортмундда ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган  25 22:05Погбанинг янги соч турмагини кўрдингизми? ФОТО  26 21:49"Милан" Карло Анчелотти ёки Антонио Контени ишга таклиф қилиши мумкин  5 21:21Шота Арвеладзе: "Менга ЎФФдан таклиф бўлгани йўқ"  47 21:20Александр Хомяков: "Пахтакор"да ижрочилар маҳорати юқори"  9 21:14"Эвертон" Неймар билан келиша олмаётган Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 20:59Роббен: "Пуллар гол урмайди"  18 20:57Игорь Шквирин: "Очиқ футбол намойиш этганимизда, кўпроқ гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди"  7 20:54Олий лига. "Машъал" иккинчи даврадаги илк мағлубиятини "Пахтакор"дан қабул қилди  42

04 фев 10:02
Янгиликлар

Муроджон Исмоилов: “Серблар талабларимизга жавоб бера олишмади”

“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов билан Тошкентдаги йиғин, жамоа сафидаги янги футболчилар ва клубнинг кейинги режалари ҳақида суҳбатлашдик.
- Муроджон Музаффарович, Тошкентдаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими?

- Пойтахтда йиғин ўтказишимиздан мақсад футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олиш эди. Биласиз, “Нефтчи”га бир нечта янги футболчилар келишди. Уларнинг ҳолатини кўздан кечиришимиз керак эди. Айтишим жоизки, режамизни 100 фоизга амалга ошира олмадик. Негаки, бир нечта футболчиларимиз турли сабабларга кўра даволанишларига тўғри келди. Масалан, Дэвид Ония, Рўзимбой Аҳмедов, Азиз Алижонов, Умид Қодиров, Сайдулло Раҳматов, Иқбол Бобохонов каби футболчилар хизматидан фойдалана олмадик.

Шундай бўлса-да, қўл остимдаги футболчиларнинг нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлдим.

- Жамоа назорат учрашувларида мағлубиятга учрагани мухлисларни хавотирга солиб қўйди?

- Назорат ўйинларида натижа муҳим эмасди. Энг асосийси, барчага ўйнаш имкониятини бердик. Хусусан, ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Юқорида айтганимдек, кимга ишонч билдириш мумкинлиги ойдинлашди.

- Алексей Евстафеев мураббийлар штабига қўшилдими?

- Осиё чемпионатидан кейин у “Нефтчи”да ишлай бошлади. Лекин ҳали расман клуб билан шартнома имзолагани йўқ. Яқин кунларда барчаси расман тасдиқланади, деган умиддамиз (Суҳбат 29 январь куни ушютирилган).

- Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига Сербия ва Босниядан икки нафар футболчи келиб қўшилганди уларнинг тақдири нима бўлди?

-  Бу футболчилар бизнинг талабларимизга жавоб бера олишмади. Уларнинг агентлари тайёр бўлмаган футболчиларни қандай қилиб синовга жўнатганига ҳайронман. Шунинг учун сербиялик футболчилардан кўра, ўзимизнинг маҳаллий ўйинчиларга ишонч билдиришга қарор қилдик.

- Украиналик Андрей Деркач жамоада қоладими?

- Йўқ. Унга ҳам жавоб бериб юбордик.

- Александру Оникачи?

- Молдавалик футболчи билан шартнома имзолаймиз. Шунингдек, Зоҳид Абдуллаевни ҳам “Нефтчи”да олиб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоадан кетган футболчилар борасида нима дея оласиз?

- Футболда тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Муҳит бузилган жойда натижага эришиб бўлмайди. Шунингдек, бош мураббий қўли остидаги футболчиларга кўрсатма беришга ҳақли ва у бироз қаттиққўл бўлиши ҳам лозим. Акс ҳолда жамоадаги интизом изидан чиқиб кетади. Санжар Асқаралиев билан бўлиб ўтган ҳодисага батафсил тўхталиб ўтмоқчи эмасман.

Тан олиш лозим, бугунги кунда Фаррух Турдалиевнинг ҳолати Сардор Қобулжонов ёки Ғайрат Ҳасановдан юқори эмас. Шунинг учун бу дарвозабон захирада ўтирганидан кўра, ўзини бошқа жамоада синаб кўргани яхши деб ўйлайман.

- Бу футболчилар ўрнига янги футболчилар келадими?

-  Албатта. Асли фрғоналик бўлган “Пахтакор” вакили Абдуллоҳ Олимовни ижарага олишни режалаштирганмиз. Шунингдек, Фарғонадаги машғулотларга бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Бизга яна битта марказий ҳимоячи керак.

Дарвозабон масаласига келсак, учинчи посбон сифатида ўринбосарлар сафидан бирорта ёш дарвозабонни олишимиз мумкин.

- Айрим нашрлар Мирзакамол Камоловнинг “Нефтчи”дан кетиши борасида ёзишмоқда. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Мирзакамолнинг имкониятларини кўрдим. Футболчининг ўзига бошқа вариантлар бўлса, бемалол ўзини синаб кўриши мумкинлигини айтдим. Лекин у ҳозирча “Нефтчи”дан кетгани йўқ.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- 30 январдан ўз қароргоҳимизда тўпланиб, “Ҳоким кубоги-2014” тайёрланамиз. Мазкур мусобақа давомида бир нечта янги ўйинчиларни синовдан ўтказамиз. 15 февраль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. У ерда бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушиш режамизда бор.

- “Ҳоким кубоги-2014”да жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш. Айни дамда жамоани шакллантириш борасида ишлар давом этмоқда.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

“Футбол инфо” газетасидан олинди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  246
Олий лига. 19-турнинг қолдирилган ўйинларида сенсация бўлмади Олий лига. 19-турнинг қолдирилган ўйинларида сенсация бўлмади
26 сентябрь куни олий лиганинг 19-туридан ўрин олган қолдирилган 3та...  150
"Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1 "Ашхобод-2017". Финал. Эрон - Ўзбекистон 7:1
Бугун "Ашхобод-2017" футзал беллашувларида финал ўйини...  143
Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16  0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16 0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига...  124
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: