

Лондонликлар 25 ёшли франциялик футболчини 20-25 миллион еврога сотишга рози бўлишган.
Бакайоко "Челси"да йилига 6,5 миллион евро маош олади. "Милан" унга 4 йиллик шартнома ва 4 миллион евро миқдоридаги маошни тўлашга тайёр.
Хавбек жорий мавсум ижара асосида "Монако"да ўйнади, унинг "кўклар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



