UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  11 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..." Янгиликлар

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..."

"Насаф"ни кўплаб футболчилар тарк этаётган паллада ўтган мавсум жамоада тўп тепган сербиялик легионер Марко Станоевич "аждарлар" сафида қолишга қарор қилди.

Ортда қолган давр мобайнида кўпчилик мухлисларнинг меҳрини қозонган футболчи янги мавсумни "Насаф"да бошлайди. У клуб билан янги шартномага имзо чекди. Биз бу борада Марконинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Марко, бу йил ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилишингиздан мухлислар хурсанд бўлишгани табиий. Сизга кўплаб жамоаларнинг таклифлар тушганига қарамасдан жамоада қолишингизга нима туртки бўлди?

- Жорий мавсумда ҳам "Насаф" сафида тўп тепишимдан хурсандман. Шу йилнинг охирига қадар янги шартнома имзоладим. Таклифлар бўлгани рост. Лекин, якунда Қаршида қолишга қарор қилдим. Сабаб сифатида нимани кўрсатишим мумкин? "Насаф"дан фақатгина жуда ҳам яхши таклиф бўлса, кетаман деб айтгандим. Шахсан ўзимга бу ерда ўйнаш ёқади. 

- Сўнгги вақтларда рўй бераётган муаммолар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда? Эшитишимизга қараганда, муҳит унчалик яхши эмас экан...

- Жамоада ҳар доим ички муҳит яхши бўлган. Мен бу борада муаммо кўрмадим. Ўтган мавсум молиявий томондан қийинчиликларга дуч келинди. Шунга қарамасдан, совринли ўринлар учун курашдик. Муаммолар натижаларимизга таъсир қилмаслигига ҳаракат қилдик. 

- Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев каби футболчилар бошқа клубларга йўл олишди. Улар жамоанинг етакчилари эди...

- Кенжабоев, Абдихолиқов, Шароф биз учун муҳим футболчилар эди. Улар ўзларини бошқа жамоада синаб кўришни лозим топишди. Бунга нормал ҳолат сифатида қараш керак. "Насаф"да ёш футболчилар кўп. Бу мавсумда улар ўзларини кўрсатишларига ишонаман. 

- Янги мавсум учун режалар қандай? 

- Муаммолар бартараф этилди. Маошлар берилди. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Йилни "Пахтакор"га қарши суперкубок баҳси билан бошлаймиз. Бошқа жамоалар, уларнинг таркиби ҳақида фикр билдира олмайман. Мен ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика