

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Англия терма жамоаси ва "Лестер" ҳимоячиси Гарри Мануайр "тулкилар" раҳбариятидан уни бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўраган. 26 ёшли футболчининг хизматига Манчестернинг икки клуби қизиқмоқда ва жиддий рақобатга киришган.

Ой бошида "Лестер" Магуайр учун "Манчестер Юнайтед"дан келган 70 млн. евролик таклифни рад этганди. Гаррининг "Лестер Сити" клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йил июнига қадар мўлжалланган.



