

Франция чемпионати 38-турида ПСЖ Мбаппенинг хет-триги эвазига “Мец”ни 5:0 ҳисобида таслим этди.
23 ёшли футболчи жорий мавсум Лига 1'да 35 ўйинда қатнашиб, 28 та гол урди ва 17 пасни ўз ҳисобига ёздирди. Мбаппе мусобақа тўпурари ва энг яхши ассистенти соврини соҳибига айланди.
Тўпурарлар рўйхатида Виссам Бен-Йеддер (“Монако”, 25) иккинчи бўлган бўлса, Лионель Месси 14 пас билан ассистентлар жадвалида жамоадошидан кейинги ўринни эгаллади.



