Тухель: "Рис Жеймс Мексикага қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин"

5 июл 2026, 16:18
Англия термаси бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячи Рис Жеймс Мексикага қарши ЖЧ–2026 1/8 финал учрашуви қайдномасидан ўрин олиши мумкинлигини маълум қилди.

Англия ва Мексика ўртасидаги баҳс 6 июль куни бўлиб ўтади.

Немис мутахассисининг айтишича, "Байер" ҳимоячиси Жаррелл Куанса жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва учрашувга тайёр. У шанба куни Мехикода жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказган.

Рис Жеймс эса ўйин олдидан яна бир бор тиббий кўрикдан ўтади. "Челси" футболчиси сон орқа мушаклари жароҳати туфайли мундиалдаги сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборган эди.

"Жарреллнинг машғулотини барча кўрди. У тўлиқ тайёр ва ўйнашга шай. Рис эса эҳтимол захирадан ўрин олиши мумкин. Аммо бу борада шифокорларнинг якуний хулосасини кутишимиз керак. Улар бу қарор қанчалик тўғри эканини баҳолайди", - деди Тухель.

Маълумот учун, Рис Жеймс Мехикода ўтказилган сўнгги машғулотни ўтказиб юборган ягона англиялик футболчи бўлди. Англия ФА унинг ҳозирча индивидуал дастур асосида тикланиш машғулотларини давом эттираётганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›