

Манба маълумотларига кўра, "Реал" ва футболчи томони уни турнирдан чалғитмаслик учун ЖЧ-2026 якунлангандан сўнг янги келишувни муҳокама қилишга қайтишга келишиб олган.
Асосий келишмовчилик молиявий шартлар бўлиб қолмоқда. Ҳозирги келишувга кўра, 25 ёшли ҳужумчи бир мавсумда тахминан 20 миллион евро маош олади, бразилиялик томон эса маошини йилига тахминан 30 миллион еврогача оширишни кутмоқда. "Реал" бундай шартларни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблайди.
Винисиус 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 140 миллион еврога баҳоламоқда.



