

Ўйинчининг агенти Пини Захави "Бавария" раҳбарияти билан польшалик форвард учун янги шартнома борасидаги музокараларни бошлаш учун 2022 йилнинг баҳорида учрашмоқчи.
33 ёшли ўйинчининг "Бавария" билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Левандовски жорий мавсум "Бавария" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 2та ассист қайд этди.



