Леандро Троссард – "Арсенал" футболчиси. Клуб футболчи учун 21+6 млн евро тўлайди (Фабрицио Романо)

Administrator
19 янв 2023, 22:30
Таниқли инсайдер ушбу трансфер ҳал бўлганини тасдиқлади.

"Арсенал" "Брайтон" футболчиси Леандро Троссардни ўз таркибига қўшиб олди. Лондонликлар Троссард учун 21 млн евро ва бонус сифатида 6 млн евро тўлаб беришади. Троссарднинг "Арсенал" билан шартномаси 4 йилга мўлжалланган. 

Маълумот учун, футболчи ушбу мавсум "Брайтон" сафида  АПЛда 16 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга эришди. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano