Кройфф: "C" гуруҳи – "ўлим гуруҳи"

Sherzod Nurmatov
26 авг 2022, 21:47
"Барселона" спорт бўйича маслаҳатчиси Чемпионлар Лигаси қуръа ташлаш маросими ҳақида фикрларини биддириб ўтди.

Афсонавий Йохан Кройфнинг ўғли Йорди Кройфф қуръада "кўк-анорранглилар" билан бир гуруҳга тушган квартетга юқори баҳо берди. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"ни "Бавария", "Интер" ва "Виктория" Пльзень билан учрашувлар кутмоқда.

"Қийин бўлади, кучли ва катта жамоалар йиғилди. Бу – "ўлим гуруҳи". Бу завқ олиш ва азобланишга олиб келади.

Левандовски бу сафар "Барселона"да ҳаракатланади? Бу ижобий ҳолат. Унинг учун бу ўйинлар  ("Бавария"га қарши – таҳр) алоҳида аҳамият касб этади, лекин биз учун ҳам, чунки биз уларга қарши кетма-кет уч-тўртта оғир ўйин ўтказганмиз. Аммо энди ҳозир бизда бошқа жамоа бор. "Интер" Лукакуни қўлга киритиш орқали кучайди ва уларга қарши ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак", – деди "Барселона" раҳбарияти вакили.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Blaugranes