Клопп: "МЮ ҳали қайтади"
21 июн 2020 18:26
Янгиликлар
Клопп: "МЮ ҳали қайтади"
"Ливерпуль" 30 йилдан кейин Англиядаги чемпионликни расмийлаштиришга яқин турибди.
Бу клуб тарихидаги 19-чемпионлик соврини ҳисобланади ва ушбу рақам МЮникидан биттага кам. "Қизил иблислар" эса сэр Алекс даврида 1992-2013 йиллар давомида 13 марта олтин медалларга эга чиққанди.
- Тўғрисини айтсам, "Манчестер Юнайтед" каби ҳумкронлик қилиш жуда қийин. "Юнайтед"да жуда кучли мураббий бўлган, у бир футболчини узоқ вақт давомида қандай ўйнатиш кераклигини билган. Шунингдек, у пулларни оддий футболчиларга сарфлаб юбормаган.
Ишонинг, МЮ қайтади. Чунки АПЛда рақобат тўхтамайди. "Челси" ҳам трансферлар ойнаси орқали таркибни кучайтиришда давом этмоқда, - деди Клопп.
Бугун "Ливерпуль" карантиндан кейинги илк ўйинини "Эвертон"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар