Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди
15 дек 2025 13:53
Янгиликлар
Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди
"Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлари Кубогидан кейин жамоага қайтишига умид қилаётганини билдирди.
"Мен Муҳаммад Салоҳга уни жамоада қолишини исташимни айтдим. Қолганини эса сизларга айта олмайман.
Мен уни ёнимда кўришни жуда истайман, чунки у етакчилардан бири. Аммо ҳақиқат шуки, у Африка Миллатлари Кубогига йўл оляпти.
Барчамиз Салоҳ қайтиб келиб, мавсум охиригача биз учун муҳим фигура бўлишини умид қиламиз. Бироқ бошқа томондан қарасак, футболни биламиз ва нима бўлишини ҳеч ким аниқ айта олмайди", – деди ҳимоячи.
Аввалроқ "Брайтон"га қарши захирадан тушиб, голли пас берган ва Рунининг рекордини янгилаган Салoҳ учрашувдан кейин микст-зонада интервью беришни хоҳламаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар