

- Жуда қийин ўйин бўлди. Жигаурининг четлатилишидан кейин бироз қийналиб қолдик. Жамоа яхши ўйин ўтказди, йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача ўйнашди.
- Четлатилиш борасидаги вазиятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳеч ким қоида бузиб, қизил олишни истамайди. Устига-устак биринчи бўлимдаёқ биз бир киши кам бўлиб қолдик. У ҳам буни истамаганди. Бир нечта ўйиндан бери у жамоамизда энг яхши футболчимиз бўлиб келаётганди ва жамоага доимо ёрдам беришни истайдиган, иштиёқи баланд футболчи. Ёши катта бўлишига қарамасдан у ҳар томонлама ўзини кўрсатаётганди. Балки вазият қизил карточкага тортгандир, мен ҳакамларнинг ишига баҳо бера олмайман. Шунақа бўлиб қолди. Балки у майдонда бўлганида ўйин бошқача кечарди.
- Бобомурод Бозоров захирадан ўйинга қўшилиб, яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?
- Биз уни бешинчи ҳимоячи қилиб, захирадан ўйинга қўшгандик. Кейин эса ҳисобни ушлашга ўйнадик ва уни захирага олдик.
- Ислом Кенжабоев ўйин охирида захирага олиниши режа қилинганди. Бироқ у ўйинни давом эттирди. Бу бош мураббий билан келишилган тарзда амалга оширилдими? Чунки у захира ўриндиғида эмасди.
- Ўйин охирлаб қолганида биз яна вақт чўзиш ниятида шундай қилдик. Унинг ўзи ўйинни тугатиб қўяман, деб айтди ва охиригача ўйнади.



