Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Кристал Пэлас"га қарши (3:0) ўйиндан кейин жамоанинг португалиялик ҳимоячиси Рубен Диаш ҳақида таъкидлаб ўтди.

"Рубен Диаш — қойилмақом лидер. Барқарор, жароҳатларсиз ўйнаяпти, жамоадошларини қандай бошқаришни билади, уларга кўп нарсани уқтиради. У — биз учун узоқ йилларга мўлжалланган улкан топилма! Ҳақиқий сардор, ҳақиқий етакчи", – деди Пеп ўйиндан кейин.

28 ёшли Диаш жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида 21 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Гвардиола шогирдлари чемпионлик учун курашда "Арсенал"ни қувиб келмоқда. Ҳозирда "Манчестер Сити"нинг ҳисобида 34 очко бор, жадвал пешқадами "канонирлар" эса 36 очко тўплаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian