ЕЧЛ. ПСЖ меҳмонда "Манчестер Сити"ни таслим этди

15 окт 2026, 01:50
Европа Чемпионлар Лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"Манчестер Сити" — ПСЖ 2:4

Голлар: 13 - Дезире Дуэ, 15 - Усман Дембеле, 32 - Витинья, 53, 75 - Эрлинг Ҳоланд, 62 - Магнес Аклиуш

“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Рубен Диаш (27. Матеус Нунеш, 46’), 24. Йошко Гвардиол, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 17. Энцо Фернандес (33. Нико О'Райли, 90’), 10. Райан Шерки (7. Илиман Ндиайе, 46’), 5. Эллиот Андерсон, 11. Жереми Доку (32. Айюб Буадди, 46’), 42. Антуан Семеньо, 9. Эрлинг Ҳоланд.

Захира: 13. Маркус Беттинелли, 28. Херонимо Рульи, 21. Райан Аит-Нури, 22. Витор Рейс, 8. Матео Ковачич, 37. Аллан, 47. Фил Фоден, 82. Рико Льюис.

ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 2. Ашраф Хакими, 51. Вильям Пачо, 5. Маркиньос, 25. Нуну Мендеш, 17. Витинья, 8. Фабиан Руис (21. Лукас Эрнандес, 84’), 33. Уоррен Заир-Эмери (4. Лукас Бералдо, 84’), 10. Усман Дембеле (9. Ферран Торрес, 76’), 11. Магнес Аклиуш (87. Жоау Невеш, 76’), 14. Дезире Дуэ (7. Хвича Кварацхелия, 66’).

Захира: 30. Люка Шевалье, 6. Илья Забарний, 12. Люка Динь, 27. Дро Фернандес, 22. Мика Годтс, 47. Кентен Нжанту, 80. Адам Муак.

Огоҳлантиришлар: 62 - Антуан Семеньо, 69 - Уоррен Заир-Эмери

90+4. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

gettyimages-2299671982-2048x2048.jpg

90. Ферран Торрес пенальтидан гол ура олмади!

89. Нунеш рақибга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.

88. Пенальти, “Ман Сити” дарвозаси томон.

86. Семеньонинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

83. Ҳоланд дарвозага жуда яқин масофадан зарба берди, Сафоновдан даҳшатли сейв! Ҳисоб қисқариши мумкин эди…

80. Семеньонинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Сафонов ушлаб олди.

76. ПСЖ дарҳол икки ўзгаришни амалга оширди.

76. “Сити” қайта олармикин, ўйин тугашига ҳали 20 дақиқача бор.

gettyimages-2299670460-2048x2048.jpg

75. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни қисқартирди! Эрлингнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди!

73. Ҳоланднинг бош билан берган хавфли зарбаси ноаниқ бўлди.

71. Энцонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

70. Гвардиолнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни ПСЖ ҳимоячиси қайтарди.

68. Ҳоланднинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

66. Семеньо жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди, аммо аниқ бўлмади.

63. Ҳа, дўстлар, буёғига вазият чигал.

gettyimages-2300231713-2048x2048.jpg

62. ГОЛ! Аклиушнинг зарбаси голга айланди! Магнеснинг узоқдан тепган тўпини аввалига Жижжи қайтарганди, бироқ тўп айланиб, дарвозага кириб кетди.

58. Сал қолса Ҳусанов ҳаволатиб узатилган тўпни дарвохага киритиб қўйиши мумкин эди…

57. Яна Ндиайе чапдан кириб бориб, тўпни марказроққа узатди, аммо дарвозага якуний зарба берилмади.

55. Семеньо жуда қулай вазиятдан гол уролмади…

54. Қисқарди, ҳисоб. “Сити” аста-секин уйғонмоқда!

gettyimages-2300227909-2048x2048.jpg

53. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни қисқартирди! Ндиайенинг узатмасидан сўнг Эрлинг бош билан дарвозани ишғол этди.

52. Ндиайе тўпни ўзгиа тўғрилаб олиб зарба берди, Сафоновдан сейв!

50. Эндиги зарба Энцодан бўлди, бироқ ноаниқ кетди…

48. Йошконинг бош билан берган зарбасини Сафонов ушлаб олди.

47. Семеньо жуда қулай вазиятдан туриб зарба берди, аммо тўп рекошетга учради.

46. “Ман Сити” бўлим аввалида бир йўл учта ўзгариш қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Докунинг ерлатиб берган зарбасини Сафонов қайтарди.

45+1. Бўлимнинг охирги дақиқаларини “шаҳарликлар” ҳужумда ўтказмоқда.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Гвардиолнинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

38. Ҳакимидан яна бир зарба, бу сафар Жижжи тўпни ушлаб олди.

36. Ашрафнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

34. Энцо ПСЖ жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу ҳолатда ҳам қоидабузарлик бўлмагани маълум бўлди.

33. Хўш, бўлдими, темп ўлдими?

gettyimages-2299661421-2048x2048.jpg

32. ГОЛ! Витиньядан супергол! Португалиялик ярим ҳимоячининг ажойиб зарбаси голга айланди!

31. Ҳакимининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…

29. Витиньядан яна бир зарба ва бу сафар ҳам Доннарумма қайтарди!

25. Докунинг ҳаволатиб узатган тўпини Ҳоланд бош билан дарвозага эмас, анча бошқа жойга йўллади.

19. Ҳоланднинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп Пачога тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

17. Витиньянинг дарвоза томон берган зарбасидан сўнг тўпни Доннарумма ушлаб олди.

16. Манчестерликлар карахт бўлиб қолди!

gettyimages-2299656968-2048x2048.jpg

15. ГОЛ! Дембеле ҳисобни иккитага оширди! Дуэ ўзига узатилган тўпни ҳаволатиб Дембелега узатди, Усмон бош билан аниқ зарба берди!

14. Зўр бошланди ўйин, буёғига “Ман Сити”дан ҳам фаоллик кутамиз!

gettyimages-2299657119-2048x2048.jpg

13. ГОЛ! Дуэ ҳисобни очди! ПСЖнинг супер ҳужуми якунида Дезире ерлатиб зарба берди ва Жижжининг ўнг бурчагига тўпни михлаб қўйди!

12. Семеньо! Қандай қилиб? Бурчак зарбасидан кейинги палапартишлик якунида Антуан яқин масофадан зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…

11. Энцонинг жарима зарбасидан тепган тўпини Сафонов қайтарди.

10. Шерки ПСЖ жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ пенальти белгиланмади.

9. Заир-Эмерининг ерлатиб берган зарбасини Жанлуижи ушлаб олди.

gettyimages-2300218091-2048x2048.jpg

5. Ўйинни стадиондан туриб Пеп Гвардиола кузатиб бормоқда.

2. Ҳусанов Дуэ билан бўлган биринчи дуэлдан ғолиб бўлди - тўп франциялик футболчига тегиб майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — ПСЖ баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›