Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 16-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйиндаги (3:0) ғалабани шарҳлади.

"Бугун жуда қийин бўлди. "Кристал Пэлас" жуда кучли. Ҳар сафар уларга қарши ўйнаганимизда жуда қийин кечади — жисмонан бақувват, тезкор қарши ҳужумга ўтишни яхши билади ва жуда яхши ҳимояланади. 3:0 ҳисоби жамоамизнинг кучини тасдиқлайди", – деди Гвардиола.

"Манчестер Сити" 34 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, "Кристал Пэлас" эса 26 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com