UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  1 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  5 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  6 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади” Янгиликлар

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади”

Айни дамда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йил Токио олимпиядасига йўлланма берувчи Таиланддаги осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Аввал хабар берилганидек Любинко Друлович шогирдлари мазкур йиғин доирасида Жанубий Корея ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Бухоро”билан  Суперлигада қолишга интилаётган Асадбек  Собиржонов мураббий борасидаги фикрлари билан бир қаторда  клубдаги ҳолат ҳақида ҳам тўҳталиб ўтди.

- Асадбек, мана олимпия терма жамоасидан учинчи бор чорлов олдингиз. Бош мураббий Любинко Друловични талабларида, кўрсатмаларида ўзгаришлар, янгиликлар борми?

- Друлович боллардан машғулотларда  юз фоиз куч билан шуғулланишни талаб қилади ва жисмоний ҳолатга жиддий эътибор беради. Ўз клубларимизга жўнаб кетаётганимизда қайси жиҳат устида ишлаш кераклигини айтади. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида ҳимояга эмас, балки ҳужумга кўпроқ ўтдинглар. Бу ўйндан олдин ўйланган режамиди ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай йўл тутдингларми?

- Миллий терма жамоага қарши ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ голга айлантиришда озгина қийналдик. Мураббий бў ўйинда ҳаммани синовдан ўтказиб кўрди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик, аммо тажриба ўз сўзини айтди. 

- “Бухоро”Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки кайфиятда ўтказяпти. Пойтахт ва Қаршидан очко билан қайтди. Жамоа элитада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бухорода ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Бизниннг мақсадимиз жамоани лигада олиб қолиш. Муҳсин Муҳаммадиев буни эплай олади. Чунки у яхши мураббий ва ажойиб инсон.У болларни ғалабага ишонтира олмоқда. Агарда шу тарзда ўйнашда давом этсак жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз. 


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика