UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  2 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  9 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   2 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади” Янгиликлар

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади”

Айни дамда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йил Токио олимпиядасига йўлланма берувчи Таиланддаги осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Аввал хабар берилганидек Любинко Друлович шогирдлари мазкур йиғин доирасида Жанубий Корея ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Бухоро”билан  Суперлигада қолишга интилаётган Асадбек  Собиржонов мураббий борасидаги фикрлари билан бир қаторда  клубдаги ҳолат ҳақида ҳам тўҳталиб ўтди.

- Асадбек, мана олимпия терма жамоасидан учинчи бор чорлов олдингиз. Бош мураббий Любинко Друловични талабларида, кўрсатмаларида ўзгаришлар, янгиликлар борми?

- Друлович боллардан машғулотларда  юз фоиз куч билан шуғулланишни талаб қилади ва жисмоний ҳолатга жиддий эътибор беради. Ўз клубларимизга жўнаб кетаётганимизда қайси жиҳат устида ишлаш кераклигини айтади. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида ҳимояга эмас, балки ҳужумга кўпроқ ўтдинглар. Бу ўйндан олдин ўйланган режамиди ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай йўл тутдингларми?

- Миллий терма жамоага қарши ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ голга айлантиришда озгина қийналдик. Мураббий бў ўйинда ҳаммани синовдан ўтказиб кўрди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик, аммо тажриба ўз сўзини айтди. 

- “Бухоро”Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки кайфиятда ўтказяпти. Пойтахт ва Қаршидан очко билан қайтди. Жамоа элитада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бухорода ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Бизниннг мақсадимиз жамоани лигада олиб қолиш. Муҳсин Муҳаммадиев буни эплай олади. Чунки у яхши мураббий ва ажойиб инсон.У болларни ғалабага ишонтира олмоқда. Агарда шу тарзда ўйнашда давом этсак жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз. 


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика