Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида голи инобатга олинмаган "Машъал"ни енга олмади

Оқил Абдубарноев
27 ноя 2026, 18:50
Суперлига 29-туридан жой эгаллаган учрашув якунланди.

Суперлига

29-тур

"Бухоро" – "Машъал" 2:2

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Азиз Исоқов, Шоҳрух Аъзамов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Диас Галеев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Ойбек Давлетмуратов

Голлар: 1:0 – 35, Шаҳзод Убайдуллаев (Велько Филипович); 1:1 – 41, Ҳумоюн Муртозаев; 2:1 – 56, Шерзод Эсанов (Владимир Родич); 2:2 – 76, Комилжон Тожиддинов (Тохир Тўхтасинов)

"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович (5.Сардор Қулматов, 66), 7.Хуршид Мухторов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (9.Ника Качарава, 73), 14.Ислом Баратов, 18.Озодбек Ражабов, 21.Қувондиқ Рўзиев (6.Равшан Хайруллаев, 73), 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Юлдашев (11.Тимур Мамасидиқов, 46), 30.Боян Младович, 78.Владимир Родич.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодир Аҳмаджонов, 77.Асилбек Қайюмов, 88.Доминик Бегич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

"Машъал": 73.Владислав Русанов, 2.Зафар Акрамов, 4.Страхинья Бошняк, 5.Комил Тожиддинов (40.Руҳиддин Холматов, 89), 8.Сардор Абдураимов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (38.Суннатулла Ярашев, 71), 19.Тохир Тўхтасинов, 24.Ифеаньи Ифеаньи, 28.Эргаш Исмоилов (76.Фирдавс Жовлиев, 71), 87.Муҳаммадали Боймуродов, 88.Аҳрорбек Раҳимов.

Захира: 25.Самандар Жўрабеков, 29.Шаҳбоз Абдувалиев, 45.Суҳроб Пармонқулов, 71.Шерхан Гафуров, 72.Нормурод Кўчаров, 99.Бобур Асқаров.

Огоҳлантиришлар: Хуршид Мухторов (18), Страхинья Бошняк (35), Ника Качарава (82)

🏁 Учрашув якунланди! Суперлига 29-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" баҳси жанговар дуранг натижа билан ниҳоясига етди – 2:2.

90'. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

89'. "Машъал" таркибида ўзгариш амалга оширилди: Комилжон Тожиддинов ўрнига Руҳиддин Холматов майдонга тушди.

🟨 82'. "Бухоро" ҳужумчиси Ника Качарава "Машъал" вакили Суннатулла Ярашевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

⚽ 76'. "Машъал" ҳисобни тенглаштирди! Тохир Тўхтасиновнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпига Комилжон Тожиддинов бош билан аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди – 2:2!

73'. "Бухоро" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди: Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Ника Качарава, Қувондиқ Рўзиев ўрнига эса Равшан Хайруллаев майдонга тушди.

71'. "Машъал" таркибида бир йўла икки ўзгариш амалга оширилди: Эргаш Исмоилов ўрнига Фирдавс Жовлиев, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига эса Суннатулла Ярашев майдонга тушди.

66'. "Бухоро" таркибида ўзгариш амалга оширилди: Велько Филипович ўрнига Сардор Қулматов майдонга тушди.

⚽ 56'. "Машъал" футболчиси Аҳрорбек Раҳимов тўп узатишда қўпол хатога йўл қўйди, шундан сўнг "Бухоро" вакили Владимир Родич бир рақибини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдонига узатди ва Шерзод Эсанов бош билан аниқ зарба бериб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1!

52'. "Бухоро" футболчиси Шаҳзод Убайдуллаев жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади, "Машъал" дарвозабони Владислав Русанов тўпни эгаллаб олди.

51'. "Бухоро" футболчиси Озодбек Ражабов жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.

46'. Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусдан сўнг "Бухоро" таркибида ўзгариш амалга оширилди: Муҳаммад Юлдашев ўрнига Тимур Мамасидиқов майдонга тушди.

⏸️ Биринчи бўлим якунланди. "Бухоро" – "Машъал" учрашувида ҳозирча дуранг натижа қайд этилмоқда – 1:1. Танаффус.

🔥 45+2'. Хавфли вазият! Бурчак зарбасидан узатилган тўпга "Бухоро" ҳимоячиси Велько Филипович бош билан зарба берди, "Машъал" дарвозабони Владислав Русанов дастлаб тўпни қайтарди, шундан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

45'. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

⚽ 41'. "Бухоро" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришда қўпол хатога йўл қўйди: Қувондиқ Рўзиев тўпни сақлаб қолишга уринди, Боян Младович эса уни узоқлаштирмоқчи бўлганида тўп Хуршид Мухторовга тегиб, Ҳумоюн Муртозаевга бориб тушди ва "Машъал" ҳужумчиси дарвозани ишғол қилди – 1:1!

40'. Шаҳзод Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпига Шерзод Эсанов бош билан зарба берди, "Машъал" дарвозабони Владислав Русанов тўпни эгаллаб олди.

⚽ 38'. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов билан маслаҳатлашгач, дастлабки қарорини ўзгартирди ва Шаҳзод Убайдуллаев томонидан киритилган голни инобатга олди – 1:0!

❌ 35'. "Бухоро" жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдонига узатди. Велько Филипович бош билан тўпни шеригига оширди, Шаҳзод Убайдуллаев эса дарвозани ишғол қилди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилгани сабабли гол инобатга олинмади.

🟨 35'. "Машъал" футболчиси Страхинья Бошняк "Бухоро" вакили Шаҳзод Убайдуллаевнинг либосидан ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

33'. "Бухоро" футболчиси Шаҳзод Убайдуллаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини "Машъал" дарвозабони Владислав Русанов қайтарди.

❌ 29'. "Машъал" футболчилари ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбаси кучсиз чиқди, Эргаш Исмоилов эса тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани сабабли гол инобатга олинмади.

26'. "Бухоро" ярим ҳимоячиси Владимир Родич дарвоза томон зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

23'. "Бухоро" футболчиси Владимир Родич бурчак зарбасидан тўпни жарима майдонига узатди, "Машъал" дарвозабони Владислав Русанов тўпни эгаллаб олди.

🟨 18'. "Бухоро" футболчиси Хуршид Мухторов "Машъал" вакили Комилжон Тожиддиновга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

9'. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда, дарвозалар олдида ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмади.

1'. Бош ҳакам Олим Тўйчибоевнинг ҳуштаги янгради ва Суперлига 29-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" учрашуви бошланди.

Ўхшаш янгиликлар

Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia