UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  17 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди! Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди!

Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган клубда катта қизиқиш уйғотган ҳужумчи наҳотки Туркияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз мураббийлар штабининг эътиборидан четдан қолган бўлса.
Ҳа майли, бугун биз “НБУ-Осиё”нинг 19 ёшли ҳужумичиси Ҳусниддин Ғофуровнинг нега, ёшлар терма жамомиз таркибига киритилмагани хусусида эмас, унинг Сербия клубига ўтишга жуда яқин тургани тўғрисида ёзамиз.

1994 йили Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган Ҳусниддин Ғофуров бундан бир йил олдин Тошкент жамоасига кўрикдан ўтиш учун таклиф этилганди. Машғулотлар жараёнида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчини мураббийлар жамоада олиб қолишган. Тан олиш керак, бу йилги биринчи лига ўйинларида Ғофуров тўпурарлик хусусиятини намойиш этган холда ўзини кўрсатмоқда. Умидли футболчи биринчи босқич ўйинларидан сўнг, 13та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган ўйинчилар доимо олий лига мураббийларининг эътиборида туради. Бунга илгари биринчи лигадан олий лига жамоаларига ўтган футболчиларга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Айниқса тўпурар ҳужумчиларга совчилар кўп бўлади.

Очиғини айтганда, Ҳусниддинни ҳам олий лиганинг бир нечта клублари кузатиб юрганди ва уни жамоасида кўришни хоҳловчи бўлган мураббийлар талайгина эди. Шу боис унинг иккинчи даврадан ёки камида кейинги мавсумдан олий лиганинг бирорта клуби таркибида кўришни таҳмин қилаётган бир пайтимизда, Ғофуров кутилмаганда Сербияга жўнаб кетди.

Гап шундаки, 19 ёшли ҳужумчининг ўйинларини нафақат маҳаллий жамоаларимиз, балки хориж клублари ҳам кузатишаётган экан. Улардан бири Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган “Явор”дир. Тўпурар ҳужумчига катта эхтиёж сезган сербияликлар, Ғофуровни синовдан ўтказиш учун таклиф қилишган.

Ушбу жамоа ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, “Явор” 1912 йили Сербиянинг Иванжика шаҳрида ташкил топган жамоадир. Ўз тарихига эга бўлган клуб ўтган мавсумни 10-ўринда якунлашга эришганди. Айтиш керакки, Сербия премьер лигасида 16та жамоа иштирок этади.

Сербияда айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик жараёни кетмоқда. У ерда янги чемпионат 10 августдан старт олади. Унгача жамоа бош мураббийи Богича Богичевич кўрикдан ўтиш келган барча футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиради. Ажаб эмаски, маҳаллий мураббийга ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг ҳаракатлари маъқул келиб, ҳужумчимизни жамоада олиб қолса.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика