UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 1:1. Биринчи бўлим якунланди  18 22:03Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда  2 21:52Раджа Наингголан: "Ливерпуль" ҳатто "Реал" ва "Бавария"дан ҳам кучлироқ"  6 21:50Суперлига. "Локомотив" бу мавсумда ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди  63 21:19Неймар: "Бразилия ЖЧ-2018да ғолиб бўлиши мумкин"  6 21:05Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" билан дуранг биз учун қониқарли натижа эмас"  33 21:01Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"  19 20:58Россия. Шомуродов Қозонда тўлиқ ўйнади, "Ростов"да дуранг  7 20:47Германия. "Бавария" 3та, "Хоффенхайм" 5та гол урди  1 20:47Рамос: "Бавария" - оддий рақиб эмас"  9 20:41Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 20:36"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Ўйиндан олдинги қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 20:15Габриэль Меркадо: "Месси исталган нуқтадан гол ура олади"  10 20:03Англия кубоги ярим финали. "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасини кўрдингизми?!  7 19:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади  161

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ўтган бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур футболчи ва мураббийларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Менга ҳаёт, оила ва дўстлар бергани учун аввало Худога ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётимнинг ўттиз йилини футболга бағишладим, шу боис боис хаёлларим ҳақиқатга айланганидан хурсандман. 20 йил профессионал футбол ўйнадим ва бу дамларни умуман унутмайман. Мен бу вақт давомида ғалабаларни, мағлубиятни, миллий мадҳияни, туннелга киришни, кийим алмаштириш хоналарини, ажойиб майдонларни, турли хил бутсаларни, яхши-ёмон тўпларни, совринларни, юлдуз футболчиларни ва яна кўплаб нарсаларни кўрдим. Бунинг учун ҳаммасидан миннатдорман". (Машҳур бразилиялик "афсунгар" Роналдиньонинг катта футболни тарк этгач айтган гаплари)

- "Мен сендан жуда кўп нарса ўрганганимни доим айтиб келганман. Сен мен учун кўп иш қилдинг ва кийим алмаштириш хонасида мени ҳар доим қўллаб-қувватладинг. Сен жуда буюк футболчисан ва бунга ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Футболни тарк этсанг ҳам, ўзига хос кулишингни футбол ҳеч қачон унутмайди. Барча яхши тилакларим сенга, Ронни!" (Мессининг Роналдиньога билдирган ташаккурномаси)

- "Мен ҳалиям футбол ўйнай оламан. Миямга нимадир фикр келиб қолса доим уни бажаришга ҳаракат қилганман. Ҳар доим шундай бўлиб қолади. Мен америкаликлар билан кўп футбол ўйнадим ва энди мексикаликлар билан ҳам ўйнамоқчиман". (АҚШ терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Лэндон Донован Мексиканинг "Клаб Леон" клуби билан шартнома тузганидан сўнг)

- "Бу ғаройиб. Унинг хет-трикларига бир қаранг-а. Мен "Вест Хэм"да ўйнаганимда адашмасам 10 ё 11 марта хет-трик муаллифи бўлгандим. У бўлса ҳозирча саккизта хет-трикни амалга оширди. У айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси. Бунга шубҳам йўқ. (ЖЧ-66 қаҳрамонларидан бири Жофф Хёрст "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида)

- "Менга терма жамоани бошқаришдек шарафли ишни ишониб топширишганидан мамнунман. Агар Евро 2020 йўлланмасини қўлга кирита олсак, бундан жуда хурсанд бўламиз. Тезроқ машғулотлар бошланишини сабрсизлик билан кутяпман". (Райан Гиггз Уэльс терма жамоасига бош мураббий бўлганидан сўнг)

- "Пауло Дибала яхши футболчи, лекин чемпион эмас. Ўтган мавсумда унинг формаси юқори эди ва ҳамма уни Месси билан қиёслай бошлади. Шунда мен кулиб юбордим. Тўғриси, бундай ҳазиллар кулгимни қистатади. Лео умуман бошқа савиядаги футболчи. Унинг тенги йўқ". (Антонио Кассано Дибалани Месси билан солиштиришлари ҳақида)

- "Габриэль Батистута мен ёқтирган футболчилардан бири эди. Менга унинг ўйин услуби доим ёққан. У айниқса бош билан жуда зўр ўйнарди. Менимча, қайсидир томонларим унга ўхшаб кетади". (Яқинда "Эвертон"га ўтган Женк Тосун ўзига ким ёқиши ҳақида)

- "Менимча, 22 ёшда футболни тугатсам ҳам бўлаверади. Агар бу йил "Сити" билан тўртта совринни ва Германия билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритсам, бошқа армоним қолмайди. Лекин бундай бўлишига ишониш қийин". (Лерой Сане бу мавсумдаги ниятлари ҳақида)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  491
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  259
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг