UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12Тен Хаг: "Биз ғалабага лойиқ бўлдик"  0 07:55Olamsport: Макгрегор президент бўлмоқчи, эркин курашда чемпионларимиз аниқланди ва бошқа хабарлар  0 07:43Пеп Гвардиола: "Астон Вилла" яхшироқ ўйнади. Биз Родрисиз ҳам ғалаба қозонишни ўрганишимиз керак"  2 07:29Италия кубоги. "Фиорентина" пенальтилар сериясида "Парма"ни мағлуб этди  0 07:10"Манчестер Сити" АПЛда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти  6 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Мактоминейнинг дубли эвазига "Челси"ни мағлуб этди  9 03:10АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Астон Вилла"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди  11 02:45АПЛ. "Брайтон" ва "Борнмут"да ғалаба, "Фулхэм" 5та гол урди  0 02:42Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 02:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмондан 3 очко билан қайтди  0 00:55Инфантино Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши борасидаги саволга жавоб берди  5 00:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Челси", "Астон Вилла" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:20Букайо Сака топ-5 чемпионатлардаги энг яхши ассистент бўлиб турибди  0 23:56АПЛ. "Шеффилд Юнайтед" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:16Томиясу узоқ муддатга сафдан чиқди. Артета буни тасдиқлади  1

Ҳафта иқтибосларда Янгиликлар

Ҳафта иқтибосларда

“Ҳафта иқтибосларда”нинг бу галги қаҳрамонлари: товуқлар орасидаги хўроз, Роналду “Реал”да абадий эканига ишонтиришга уринаётган Перес, футболимиз ҳалол бўлишини истаётган Ҳайдаров, футболимиз ҳалол эканини таъкидлаётган Усмонов ва бошқалар...

 Мираброр Усмонов, келишилган ўйинлар ҳақида

“Бундан 7-8 йил аввалги ҳолат эсингизда бўлса керак. Келишилган ўйинлар ҳақида тинмасдан аризалар келарди федерацияга. Кейин биз ҳакамларнинг маошини 3 баробар ошириб қўйдик. Ҳозир умуман ўйинлар келишилгани ҳақида шикоятлар келмайди. Унақа ўйинлар қолмаган ҳозир”.

Азиз Ҳайдаров, ўзбек футболи ва Олий Лиганинг бугунги куни ҳақида.

"Биласизми, биз футболимизга "ҳалол футбол" тушунчасини олиб киришимиз керак. Шунда футболимиз 50 фоизга кучайган бўларди. Бу гапдарим кимларгадир тегиб кетаётган бўлса узр-у, лекин мен доим очиқ гапириб келганман”.

“Барселона” футбол клуби президенти Сандро Россел, Месси ҳақида.

“Лионел Месси – товуқ катакдаги ягона хўроз!”

Криштиану Роналду зарбасидан сўнг қўли синган трибунадаги 11 ёшли болакай Чарли Сивервуд, ўша воқеа ҳақида

“Тўп тўғри мен томонга қараб келаётганди. Шунинг учун мен чап қўлим кафти билан юзимни тўсиб олдим. Кучли зарб қўлимни синдирганини сездим.  Лекин оғриқни ҳис қилган ҳолда ўйиннинг оҳиригача ўтиравердим. Чунки “Реал Мадрид”ни кўриш бахти ҳаётда бир мартагина берилиши мумкин. Ўшанда агар мен кафтим билан тўпни тўсмаганимда тишсиз қолган бўлардим”.

Буюк баскетболчи Коби Брайант, “Милан”га мухлис экани ҳақида.


“Мен нега “Милан”га мухлислик қиламан? Биласизми, мен унинг ўйинларини болалигимдан кўрганман. Ўшанда жамоада Гуллит, Райкард, ван Бастен ва Малдинилар ўйнарди. Милан доимо менинг юрагимда. Клуб либоси ва шарфи Лос Анжлесдаги уйимда туради. Ҳар куни уларга қараб қўяман”.

Франк де Бур, “Барселона”да Неймар ва Месси тандеми ўйнаб кета олиши борасидаги ҳавотирлари ҳақида

“Ўз вақтида Месси Это’О билан ҳам, Ибрагимович билан ҳам ўйнаб кета олмаганди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилари бўлишган. Энг яхши ҳужумчиларга эга бўлиш ҳар доим ҳам иш беравермайди. Месси ҳамда Неймар – икки буюк футболчилар. Икки буюк бомбардир. Бироқ буюкларнинг бирга бўлиши мувоффақият гарови бўла олмайди ҳар боим ҳам”.

Тиаго Алькантара, “Барселона”даги ўз қадри ҳақида

“Мен клубда ўз қадрим бор эканини ҳис қилгим келганди. Бутун ёз давомида менга “Барселона”дан янги шартнома таклиф қилишларини сабр билан кутдим. Бироқ... Мен кетишни истаб қолганимни билишганидан сўнг ҳам ҳеч ким ёнимга келиб, қолишимни сўрамади бир оғиз ҳам”.  

“Реал” президенти Флорентино Перес, Роналдунинг келажаги ҳақида


 "Роналду — жаҳоннинг энг кучли футболчиси. Ҳаммани ишонтириб айтишим мумкинки, у фаолиятини "Реал"да тугатади”.

Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика