

"Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаги ҳимоявий ўйиндан норозиманми? Йўқ, ундай эмас, мен ҳамма нарсадан мамнунман. Шунчаки, рақиб ҳақиқатан ҳам шиддатли курашди, бу таҳсинга сазовор. Учрашувнинг биринчи ярмини ажойиб тарзда ўтказдик. Таъқибчилардан олти очколик устунликка эътибор қаратишимиз шарт эмас деб ўйлайман. График шунчалик чалкашки, ҳеч нарса аниқ эмас. Масалан, "Тоттенхэм", адашмасам, қолган жамоаларга қараганда уч ёки тўртта ўйин камроқ ўтказган", — деди Гвардиола.



