UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради

Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'О Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин жазоирлик блогерни тепгани учун узр сўради.

"Шу йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2022 доирасида Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин Жазоир термаси мухлиси билан жанжаллашиб қолдим. Ўз хатти-ҳаракатларимни бошқара олмай, ўз номим, шахсиятимга мос келмайдиган муносабатда бўлганим учун барчадан узр сўрайман.

Жазоир томонидан бўлаётган провокацияларга қарши туришга қаттиқ ҳаракат қиламан. 29 март куни Камерун - Жазоир учрашувидан кейин мен кўплаб мухлислар томонидан ҳақоратлар ва айбловларга дуч келяпман. Ушбу жаҳон чемпионати давомида ҳам камерунлик мухлислар бу борада жазоирликлар томонидан таъқиб қилинди.

Ўша учрашувда Жазоир ҳақли тарзда мағлуб этилди, бу спорт принциплари ва қоидаларига мос равишда бўлди.

Жазоир футбол федерацияси томонидан бўлган кўплаб юрисдикция мурожаатларига рад жавоби берилди. Шу сабабли Жазоир ҳукуматидан ушбу носоғлом футбол рақобати боис жиддий фожеа чиқиб кетишини олдини олишини сўраб қолардим.

Барчага тинчлик ва муваффақият тилаб қоламан. Мағлубият умидсизлик дегани эмас. Уни шунчаки ортда қолдириб кетиш керак", - деб ёзади Это'О ўз инстаграмида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика