UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  15 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради

Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'О Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин жазоирлик блогерни тепгани учун узр сўради.

"Шу йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2022 доирасида Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин Жазоир термаси мухлиси билан жанжаллашиб қолдим. Ўз хатти-ҳаракатларимни бошқара олмай, ўз номим, шахсиятимга мос келмайдиган муносабатда бўлганим учун барчадан узр сўрайман.

Жазоир томонидан бўлаётган провокацияларга қарши туришга қаттиқ ҳаракат қиламан. 29 март куни Камерун - Жазоир учрашувидан кейин мен кўплаб мухлислар томонидан ҳақоратлар ва айбловларга дуч келяпман. Ушбу жаҳон чемпионати давомида ҳам камерунлик мухлислар бу борада жазоирликлар томонидан таъқиб қилинди.

Ўша учрашувда Жазоир ҳақли тарзда мағлуб этилди, бу спорт принциплари ва қоидаларига мос равишда бўлди.

Жазоир футбол федерацияси томонидан бўлган кўплаб юрисдикция мурожаатларига рад жавоби берилди. Шу сабабли Жазоир ҳукуматидан ушбу носоғлом футбол рақобати боис жиддий фожеа чиқиб кетишини олдини олишини сўраб қолардим.

Барчага тинчлик ва муваффақият тилаб қоламан. Мағлубият умидсизлик дегани эмас. Уни шунчаки ортда қолдириб кетиш керак", - деб ёзади Это'О ўз инстаграмида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика