Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга

Sherzod Nurmatov
24 мар 2025
Эрон терма жамоасининг 2 та футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйинда форсларга ёрдам бера олмайди.

Championat.asia маълумотларига кўра, ҳимоячи Рузбеҳ Чешми ЖЧ 3-саралаш босқичи учрашувини жароҳати туфайли ўтказиб юборса, ярим ҳимоячи Муҳаммад Моҳеби (суратда) дисквалификация туфайли баҳсда иштирок этмайди.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси устози Амир Ғаленои ва ҳужумчи Алиризо Жаҳонбахш ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги тўқнашув эртага "Озоди" стадионида ташкил этилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia