UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  7 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  10 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12

ЕЧЛ. "Аякс" "Реал"ни Мадридда қолдириб кетди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Аякс" "Реал"ни Мадридда қолдириб кетди

Теглар :  ЕЧЛ Реал Аякс
"Сантьяго Бернабеу" стадионида чорак финал учун курашда меҳмонлар тарих ёзишди.

Реал Мадрид Испания – Аякс Голландия  1:4

«Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 — Зиёш 7, 0:2 — Нерес 18, 0:3 — Тадич 62, 1:3 — Асенсио 70, 1:4 — Шене 72.

Реал — 25. Тибо Куртуа, 2. Дани Карвахаль, 5. Рафаэль Варан, 6. Начо, 8.Тони Кроос, 9. Карим Бензема (С), 10. Лука Модрич, 14. Каземиро (Вальверде 87), 17. Лукас Васкес (Гарет Бейл 30), 23. Серхио Регилон, 28. Винисиус Жуниор ( Марко Асенсио 35).

Аякс — 24. Андре Онана, 4. Маттейс де Лихт (С), 6. Донни ван де Беек,  7. Давид Нерес (Долберг 72), 10. Душан Тадич, 12. Нуссер Мазрауи (Велтмен 80), 17. Дейли Блинд, 20. Лассе Шене (де Видт 72), 21. Френки де Йонг, 22. Хаким Зиёш, 31. Николас Тальяфико.

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (26), Карваҳал (30).

Четлатиш: Начо (90+3).

Реал Мадрид

Марко Асенсио - 70'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

06/03/2019, 01:00

4
:
1
Тугади

Аякс

Хаким Зиеш - 7', Давид Нерес - 18', Душан Тадич - 62', Лассе Шене - 72'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 77013 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
29'  Лукас Васкес (Гарет Бэйл)
30'  Даниэль Карвахаль
35'  Винисиус Жуниор (Марко Асенсио)
70'  Марко Асенсио
70'  Серхио Регилон
87'  Каземиро (Федерико Вальверде)
90'  Начо Фернандес
90'  Начо Фернандес
7'  Хаким Зиеш
7'  Душан Тадич
18'  Давид Нерес
18'  Душан Тадич
26'  Нуссаир Мазрауи
62'  Душан Тадич
62'  Донни ван де Бек
72'  Лассе Шене
73'  Лассе Шене (Дани де Вит)
74'  Давид Нерес (Каспер Дольберг)
80'  Нуссаир Мазрауи (Йоэл Велтман)

        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                      ЯНГИЛАШ

Кетма-кет уч мавсумдан буён мусобака ғолиби бўлган "Реал" нимчорак финалда тўхтади.

90+3. Қизил карточка. Начо майдонни тарк этмоқда, "Реал" ЕЧЛни.

89. "Реал" жамоасининг "мухлислари" трибунани бўшатишмоқда. Ҳақиқий мухлис ҳар қандай вазиятда ҳам туриб бериши керак. Бу "Реал" мухлислари учун айни муддао. Кетма-кет 3 йил ЕЧЛ чемпионлигини ҳазм қила олган ишқибозлар, бугунги ўйинда суюклиларини қўллаб-қувватлашга мажбур, ўйин тугугунига қадар.

87. Ўзгариш. Каземиро ўрнига Вальверде тушди. 

86. УХХ. Бешинчиси энди ортиқча бўларди. Озгина уят ҳам керак - (С) Диёр Имомхўжаев. 

83. Модричнинг пасини Бензема йўққа чиқарди, сирпаниб кетди. "Реал" бугун ЕЧЛдан сирпанадиганга ўхшайди!

80. Ўзгариш. Мазруи ўрнига Велтмен тушди.

73. Ўзгариш. Шене ўрнига де Видт, Нерес ўрнига Долберг майдонга тушди.

72. Учар ГОЛландлар парвози давом этмоқда. Ҳисоб 1:4 Лассе Шене.

70. Асенсио гол! 1:3

62. Тадич! Оёқлари билан санъат асари чизди. ГОЛ! 0:3

58. Рамоснинг йўқлиги билинмоқда. "Реал"нинг ҳимояси парча-парча бўлиб кетди. Аксига олиб жамоанинг ҳужумчилари ҳам вазиятлардан фойдаланишда оқсашмоқда. Бензема яна бир имкониятни кўкка совурди.

53. Бугунги учрашувда жамоалар номи ўзгариб қолдангек:)

50. Иккинчи бўлимнинг илк 5 дақиқасида Асенсио ва Бензема зарба йўллашди. Аммо, уларнинг уриниши де Йонг зарбаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолди.

Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:2. ТАНАФФУС. 

45. Бурчакдан берилган узатмани Начо боши билан дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

40. "Аякс" хотиржам ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар кутилмаганда иккита гол ўтказиб юборишди ва Солари иккита ўзгариш қилишга мажбур бўлди.

"Сантьяго Бернабеу"да мезбонларни доғда қолдирган "Аякс" таркибини эслай оласизми?

35. Ўзгариш. Винисиус жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрни Асенсио билан тўлдирилди.

34. Зиёш! Унинг ўқдек зарбаси кучли ва хавли чиқди. Куртуа тўпни қайтаришни амаллади.

31. Винисиус тезлиги эвзига рақибларни алдаб ўтди ва дарвозага зарба беришга ҳам улгурди. Бироқ, майдонга ноқулай йиқилган Винисиус Жуниор кичик жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У йиғлаяпти! Ўзгариш бўладиганга қараб кетмоқда.

30. Сариқ карточка! Карвахал огоҳлантирилди.

29. Ўзгариш. Лукас Васкес ўрнига Гарет Бейл майдонга тушди. Сабабини билиб турибсиз, мезбонлар ҳозирча ортда боришмоқда.

26. Сариқ карточка! Мазрауи Винисиусни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

18. ГОООООООЛ! Нерес! Ҳисоб 0:2. Тадич яна катта саҳнага чиқди ва Нересни қулай вазиятга олиб чиқди. Давид имкониятдан унумли фойдаланди. Энди умумий ҳисобда "Аякс" олдинда бормоқда.

15. Крооснинг зарбаси ўхшамади. Ушбу футболчи ўзига келиб олиши керак. Ўз ўйинини йўқотиб қўйгандек таассурот қолдирмоқда.

13. "Реал" ҳужум қилишда давом этмоқда. Онана жамоасини қутқарди. Лекин, қанот ҳимоячиларнинг ўрни бўшаб қолаётганидан голландлар фойдаланиб қолиши мумкин.

7. ГОЛ! Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Душан Тадичнинг саъй ҳаракатларидан сўнг, Хаким Зиёш гол урди.

5. ВАРАН! Васкеснинг қанотдан  етказиб берган узатмасини голга айлантириши мумкин эди. Бунга дарвоза тўсини йўл қўймади. "Реал" дастлабки дақиқаларни ҳужумкор ва тажовузкор ўтказмоқда.

1. Баҳс бошланди!

— Ассалому алайкум! Мадриднинг "Реал" ва Амстердамнинг "Аякс" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланмоқда. Дастлабки баҳсда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика