

Фарғоналиклар мазкур баҳсда 0:2 ҳисобида ортда қолаётганига қарамай, Искандеровнинг иккита пенальтидан урган голлари эвазига дурангга эришди ва муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Учрашувдан кейинги интервьюда футболчи ҳал қилувчи пенальтини бажариш олдидан ҳаяжонланганини тан олди.
"Тўғриси, ҳаяжонландим. Худога шукур, масъулиятли вазифани уддаладим", – деди Искандеров.
Шунингдек, ярим ҳимоячи иккала пенальтини ҳам дарвозанинг бир томонига йўллаш олдиндан режалаштирилганини маълум қилди.
"Йўқ, бу ўзимнинг қарорим эди. Тепишдан аввал шундай ўйлаб қўйган эдим. Ҳаммаси яхши бўлди", – деди у.
Суҳбат давомида Искандеровдан фаолиятини давом эттириши ва "Пахтакор"га қайтиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган миш-мишлар юзасидан ҳам сўралди.
"Ҳаммасини вақт кўрсатади", – дея жавоб берди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Искандеров "Динамо"га қарши баҳсда 57 ва 90+7-дақиқаларда пенальтидан гол уриб, "Нефтчи"га чемпионликни таъминлаган дурангни келтирди. Фарғона клуби ўз тарихида еттинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди.



