Суперлига. "Насаф" ОКМКни йирик ҳисобда таслим этиб, 4-ўринга кўтарилди

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2026, 17:59
Суперлига 29-туридан жой олган баҳс поёнига етди.

Суперлига

29-тур

“Насаф” – ОКМК 3:0

Қарши. “Марказий” стадиони. 16:00

Голлар: Юсуф Отубанжо (Зафармурод Абдирахматов) 10’, Бобир Абдихолиқов (Сардор Баҳромов) 30’, Зафармурод Абдирахматов (Яшнарбек Бердираҳмонов) 59’

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Диас Галеев

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Акмал Раҳматов

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (4.Акрамжон Комилов, 80), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 57), 8.Зафармурод Абдирахматов (22.Диёр Абдуназаров, 80), 10.Бобир Абдихолиқов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов, 20.Юсуф Отубанжо (70.Аббос Ғуломов, 57), 23.Дилшод Муртазаев, 32.Қувонч Хушвақтов.

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 82.Асилбек Нўмонов, 14.Шароф Муҳитдинов, 68.Муҳаммад Валиев, 76.Зафар Саъдуллаев.

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Миржамол Қосимов (27.Урош Койич, 87), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Азиз Холмуродов, 10.Асадбек Собиржонов (26.Фарид Абдуллаев, 70), 21.Хазрат Турсунқулов (17.Нодир Абдураззоқов, 46), 22.Саидафзалхон Ахроров (11.Али Абдураҳмонов, 87), 28.Арихиро Сентоку (88.Сияваш Ҳақназарий, 46), 30.Аброр Саримсоқов, 44.Аброр Каримов.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава, 13.Элдор Бегимов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (51), Қувонч Хушвақтов (67), Абдувоҳид Неъматов, Нодир Абдураззоқов (76).

Четлатиш: Ғолиб Ғайбуллаев (76).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Ууух! Али Абдураҳмоновнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди, жуда қулай вазият эди.

90+1. Уух! Холмуродовнинг узатмасидан кейин Абдураҳмонов бош билан зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди.

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. “Насаф”да ўзгариш: Абдихолиқов ўрнига Валиев туширилди.

87. ОКМКда 2 та алмаштириш: Ахроров ўрнига Абдураҳмонов, Қосимов ўрнига Койич ўйинни давом эттиради.

85. Аҳмадалиев яхши нуқтага чиқиб бориб, шеригини пас билан таъминламоқч бўлди, бироқ Муртазаев бунга тўсқинлик қилди.

80. “Насаф”да 2 та алмаштириш: Давронов ўрнига Комилов, Абдирахматов ўрнига Абдуназаров майдонга тушди.

76. Ғайбуллаев, Неъматов ва Абдураззоқов билан тортишувда қатнашгани учун огоҳлантирилди. Ғолиб Ғайбуллаев учун бу иккинчи сариқ карточка эди ва у майдондан четлатилди!

72. Олмалиқлик ҳимоячилар Ғуломов – Абдихолиқов комбинациясига тўсқинлик қилишди.

70. ОКМКда ўзгариш: Собиржонов ўрнига Абдуллаев баҳсни давом эттиради.

67. Хушвақтов Собиржоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

66. Ууух! Қосимовнинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ғайбуллаев бошини тутиб берди.

65. Ҳақназарийнинг Собиржонов томон узатмасидан кейин Неъматов тўпни эгаллаб олди.

62. Тўпни ушлаб олиш вақтида ҳимоячи Хушвақтов билан тўқнашган Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

59. ГОЛ! Бердираҳмоновнинг узатмасидан кейин Абдирахматов ерлатиб йўллаган кучли зарбаси орқали ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0!

57. “Насаф”да 2 та алмаштириш: Баҳромов ўрнига Бердираҳмонов, Отубанжо ўрнига Ғуломов туширилди.

53. Рустамов ҳаводаги кураш чоғида Саримсоқов билан тўқнашиб кетди.

51. Ғайбуллаев Холмуродовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

48. Абдураззоқов тушгач, ОКМК анча фаоллашди ва ўнг қанотдан ҳужумга ўтмоқда.

46. ОКМКда 2 та ўзгариш: Турсунқулов ўрнига Абдураззоқов, Сентоку ўрнига Ҳақназарий туширилди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

45. Баҳромов Холмуродовга нисбатан қўполлик ишлатди.

40. Зарба! Абдирахматовнинг ошириб берган тўпини Давронов бош билан дарвозага йўналтиришга ҳаракат қилди, ноаниқ.

35. Муртазаевнинг пасидан кейин Аҳмадалиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.

34. Зарбаа! Қосимовнинг қулай пасидан сўнг Холмуродов ўнг оёқда зарба берди, аввал Неъматов, кейин Хушвақтов тўп дарвозага киришига тўсқинлик қилди.

30. ГОЛ! Баҳромовнинг пасидан кейин Бобир Абдихолиқов бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланди — 2:0!

26. Зарба! Муртазаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

23. Зарбааа! Саримсоқовнинг олисдан ерлатиб берган зарбасидан кейин тўп ноаниқ кўриниш олди.

21. ОКМК бугун майдонда мотивациясиз, тўлиқ ҳимояланган ҳолда ўйнамоқда. “Насаф” эса аксинча омадини фақат ҳужумдан излаяпти.

18. Ууух! Сардор Баҳромовнинг чамаси 18 метрдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо сал ноаниқ кетди.

15. Муртазаев қанотдан катта тезликда олдинга борди, аммо Аҳмадалиевнинг тўсиғига учраб, тўпни йўқотди.

12. Зарбааа! Хушвақтов Абдихолиқовнинг ерлатиб берган пасидан сўнг яқин масофадан зарба йўллади, Абдунабиев ўз ўрнида!

10. ГОЛ! Абдирахматовнинг пасидан сўнг Отубанжо осонлик билан гол уриб кетмоқда, ҳужумчи чап пастки бурчакни пойлади — 1:0!

9. Ууух! Отубанжонинг пасидан кейин Раҳматов зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлишди.

4. Раҳматов яхши пас билан Отубанжони қулай нуқтага олиб чиқаётганди, бироқ офсайд қайд этилди.

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia