

Мазкур баҳсда уч ўйинлик дисквалификациядан қайтган парижликлар форварди Килиан Мбаппе ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Ушбу аниқ зарбалардан кейин Мбаппенинг Лига 1'даги голлари сони 32тага етди ва «Олтин бутса» учун Месси билан курашишда давом этади. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» сардори ҳисобида 34та гол мавжуд.
Қайд этиш жоизки, иккала футболчида ҳам биттадан захира ўйини қолди.



