«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди
13 сен 2024 09:05
Янгиликлар
«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди
«Динамо» ПФК Ратиньо билан шартномани 2025 йилнинг охирига қадар узайтирди.
«Динамо» жамоаси бразилиялик ярим ҳимоячи Журани Франсиско Феррейра ёхуд Ратиньо билан амалдаги келишувни расман узайтирди.
Самарқанд клуби ва бразилиялик ярим ҳимоячи ўртасидаги келишув 2025 йил якунига қадар узайтирилди. Амалдаги шартнома 2024 йил якунигача эди.
Ратиньо мавсум бошида жамоамиз сафига қўшилиб, тез фурсатда ўз ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди. Энди у камида келаси йилда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади!
Маълумот учун, 27 ёшли таянч ярим ҳимоячиси жорий мавсум Суперлигада 14 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар