Ди Мария: "Европада қолиш мен учун муҳим"

Sherzod Nurmatov
21 фев 2023, 13:08
"Ювентус" клуби ва Аргентина терма жамоаси вингери Анхель Ди Мария келажаги борасидаги режалари ҳақида гапирди.

35 ёшли футболчининг Турин клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади.

"Мен "Росарио Сентраль" ҳақидаги сўнгги миш-мишлардан хабардорман, бу менга ёқмади. Улар ҳозир одамларга ёлғон умид беришмоқда. Қайтиш вақти [Аргентинага] қачон келишини ўзим ҳал қиламан.

Мен кейинги Америка Кубогида ўйнашни хоҳлайман, шунинг учун терма жамоага чақирилиш учун Европада қолишим муҳим, акс ҳолда, Лионель Скалони мени ҳисобга олмайди", – деди Ди Мария.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›