UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20А Серия. “Милан”, “Наполи” иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:10Ла Лига. Суарес дебютидаёқ дубл+ассистга эришди ва “Атлетико” йирик ҳисобда ютди  31 21:01ОЧЛ-2020. "Ал Садд" учун қилинган ҳаракатлар бесамар бўлди  16 20:55ОЧЛ. Хави бошқарувидаги “Ал Садд” мусобақа билан хайрлашди  14 20:35Бундеслига. “Бавария”нинг мағлубиятсиз серияси якунланди. “Хоффенхайм” мюнхенликларни тор-мор этди  45 20:30АПЛ. “Ман Сити” – “Лестер” учрашуви старт олди (онлайн ҳисоб)  6 20:11Дилавер Ваниев: "Йигитлар билан гаплашиб олдик"  5 20:00АПЛ. 90+7 дақиқада пенальтидан киритилган тўп “Тоттенхэм”ни тайёр ғалабадан маҳрум этди  9 19:55Владимир Андреев: "Машъал" ҳам яхши жамоа, аммо..."  6 19:55“Ўрунов ва Машарипов ўзбек футболининг келажаги, Жалолиддиновни ўз жамоамда кўришни истайман, Усмон Тошев каби футбол кишиларидан кўп нарса ўрганиш мумкин” – сербиялик мураббий Никола Лазаревич билан интервью  7 19:40АПЛ. “Ман Сити” – “Лестер”. Асосий таркиблар  5 19:27"Машъал" - "Сурхон" учрашувидаги гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  3 19:21"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 19:18Бахтиёр Ашурматов: "Бугун икки нарса хурсанд қилди"  6 19:14РПЛ. "Арсенал" - "Ростов" 2:3  0

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" ниҳоят йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" ниҳоят йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур
1 июль, чоршанба
19:00 - ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ 3:0

Голлар: Ўлмасалиев 69, Погребняк 87 (Ж.Алижонов), Туропов 89 (Ж.Алижонов).

Ҳакамлар
: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов, 6.Даврон Умиров (70.Ойбек Қиличев), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев 25.Жавоҳир Алижонов 79), 77.Диёржон Туропов, 80.Фаррухжон Иброҳимов (22.Камрон Саидазимов 86).
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 18.Иброҳим Ғанихонов, , , 26.Дилшод Комилов.

"Қизилқум": 22.Артём Макосин, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Файзулло Қамбаров (94.Дониёр Усмонов 88), 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азиз Усмонов, (21.Муҳсин Убайдуллаев 34.), 29.Маккартни Навесеб, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов (99.Достон Ибрагимов 66).
Захира: 1.Руслан Матниязов, 3.Илҳомжон Алижонов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргели Ильясов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 15.Воҳид Шодиев,

Огоҳлантиришлар: Шайманов 35, Иброҳимов 51, Убайдуллаев 52.


Локомотив

Авазбек Ўлмасалиев - 69', Кирилл Погребняк - 87', Диёр Туропов - 89'

Суперлига. 7-тур

01/07/2020, 19:00

0
:
3
Тугади

Қизилқум

45'
90'
35'  Шаҳзод Шайманов
52'  Фаррух Иброҳимов
67'  Даврон Умиров (Ойбек Қиличев)
69'  Авазбек Ўлмасалиев
79'  Шерзод Файзиев (Жавоҳир Алижонов)
86'  Фаррух Иброҳимов (Камрон Саидазимов)
87'  Кирилл Погребняк
87'  Жавоҳир Алижонов
89'  Диёр Туропов
89'  Жавоҳир Алижонов
34'  Азизбек Усмонов (Муҳсин Убайдуллаев)
52'  Муҳсин Убайдуллаев
66'  Суннатилла Абдуллажонов (Достон Ибрагимов)
88'  Файзулло Қамбаров (Дониёр Усмонов)


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+2. Учрашув якунланди. "Локомотив" ниҳоят рестартдан сўнг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди. 

89. ГОООЛ! Диёр Туропов ҳаводан етказиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаб қўйди - 3:0!

88. Файзулла Қамбаров ўрнига Дониёр Усмонов майдонга туширилди. 

87. ГООООЛ!!! Погребняк! Мезбонларнинг россиялик легионери Макосин дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг ғалабасини мустаҳкамламоқда. 

86. "Локомотив"да яна ўзгариш. Фаррух Иброҳимов ўрнига Камрон Саидазимов ўйинни давом эттиради. 

84. Ойбек Қиличевнинг берган зарбаси рақиб дарвозабони қўлига бориб тушди. 

79. Шерзод Файзиев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга туширилди. 

76. Қадамбой Нурметов ўйиндаги ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

73. Маккартни Навесеб ўнг қанотдан олдинга борганди. Бироқ у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва хавфли вазият кўкка совурилди. 

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


69. ГОООЛ!!! Мезбонлар ниҳоят ҳисобни очишди! Авазбек Ўлмасалиев "темирйўлчилар"ни олдинга олиб чиқмоқда! Аввалига Диёрбек Туропов рақиб дарвозаси томон зарба берганди. Ушбу зарбани Макосин бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Ўлмасалиев рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди!

67. "Локомотив" сафида ҳаракат қилган Даврон Умиров ўрнига Ойбек Қиличев учрашувни давом эттиради. 

66. "Қизилқум"да ўзгариш. Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Достон Ибрагимов майдонга тушди. 

64. "Локомотив"нинг яна бир ҳужуми охирига етмай қолди. Макосин рақиб ҳужумчисига нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди. 

59. "Локо"нинг навбатдаги ҳужумини Артём Макосин бартараф этди ва тезкорлик билан тўпни жамоадошларига узатди.  

55. Авазбек Ўлмасалиевнинг берган зарбаси ноаниқ. 

52. Муҳсин Убайдуллаев Диёржон Туроповни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

51. Фаррухжон Иброҳимов рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45+3. Биринчи бўлим якунланди. 

45+3. Шуҳрат Муҳаммадиев боши билан рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо, ушбу зарба ноаниқ бўлди. 

45. Ҳакам биринчи таймдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди. 

43. "Локомотив" яна бир марта олдинга борганди. Бироқ, "Қизилқум" ҳимоячилари мезбонларга имкон беришгани йўқ. 


Айтганча, ушбу ўйин билан парелелл равишда яна икки учрашув ўтказилмоқда. Мазкур баҳсларнинг ҳам муҳим вазиятлари билан танишиб боришингиз мумкин. 

LIVE  Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" - "Машъал"

LIVE  Coca Cola Суперлига. "Андижон" - "Бунёдкор"

36. Қадамбой Нурметовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Қизилқум"дан навбатдаги юриш. 

35. Шайманов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

34. Азизбек Усмонов ўрнига 21-рақамда Муҳсин Убайдуллаев майдонга тушди. Меҳмонларда мажбурий ўзгариш. 

33. "Қизилқум" футболчиси Азизбек Усмонов жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)

29. Навесебда яхши имконият юзага келганди. Лекин Игнатий Нестеров ўз вақтида дарвозасини ташлаб чиқди ва хавфни бартараф этди. 

25. Ўйин давом этади. 

24. Ҳакам футболчилар томоқларни хўллаб олишлари учун кичик танаффус эълон қилди. Ҳаво жуда иссиқ. #CoolingBreak

20. Хавфли вазиятттт! Диёр Туроповнинг чап оёқда берган зарбасини дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Зарба ажойиб чиққанди!

18. "Локомотив" футболчилари ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди. Ҳаводан етказиб берилган тўпни Усмонов бартараф этди. 

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


13. Ўйин темпи жуда паст. Жамоалар ҳужумларни самарали якунлай олишмаяпти. 

8. Даврон Ҳошимовдан ҳужумдаги фол. У рақиб жарима майдончаси яқинида Навесебга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

4. Учрашувдаги дастлабки бурчак тўпи "Қизилқум" футболчилари томонидан амалга оширилди. Мезбонлар дарвозаси олдида кичик хавфли вазият юзага келди. Салим Мустафоевнинг боши билан берган зарбаси "Локо" дарвозаси тўсинига тегди. 

1. Ўйин бошланди. Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" ва "Қизилқум" ўртасидаги баҳснинг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлади .


Рейтинг: -2   

Фикрлар

+6   
01 июл 20:02:57
Doctor Xaus
Qashqadaryoda oilaviy tv da doirachilar haqida ko'rsatuv qo'ygan
+5   
01 июл 19:48:39
Doctor Xaus
AlisherYuventus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oilaviy kanalda beryapti.
Musiqa darsi bo'lyapti
+5   
01 июл 19:23:40
♥♥♥ NASAF N1 ♥♥♥
Xurmatli adminlar oilaviy telikanalida onlayin dars bo'lyapti pfl mutasaddilari qayoqqa qarashyapti. Bunaqa yolg'on translatsiya kimga kerak. Ertaga Agmka Nasaf o'yinida bu kamchilik bartaraf etiladi degan umiddamiz. Sizlardan iltimos shu masala yuzasidan muro'jatimizni tegishli joyga jo'natishinggizni so'rab qolamiz oldindan raxmat.
+4   
01 июл 19:59:38
Otaxon
Agmk nasafni urniga ertaga onlayn dars utilsa bormi tamom mtrk nima qilyabdi uzlari texnikani tushunadimi.
+4   
01 июл 19:14:57
Doctor Xaus
Bermayaptiku tv
+3   
01 июл 20:44:24
Bemalolxo'ja Tarallabedodov
Qizilqumni Zarafshonga qaytaringla . Navoi rozi bulardi siladan
+3   
01 июл 20:39:25
Bemalolxo'ja Tarallabedodov
Qizilqum pro ligaga ravona bul. Jonga tegdi uyinlaring. Xalqni pulini yeyiwlaring.
Qaytaringla Yujaninni. Izbosarovla patrikla mansur abdullayevla qanaqa zur futbolchila bor ediya. Qizilqum kk emasdi bizaga. Undan kura yujaninni chiqaringla edi vishkaga
+2   
01 июл 21:12:17
Арсенал 14
Bemalolxo'ja Tarallabedodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qizilqum pro ligaga ravona bul. Jonga tegdi uyinlaring. Xalqni pulini yeyiwlaring. Qaytaringla Yujaninni. Izbosarovla patrikla mansur abdullayevla qanaqa zur futbolchila bor ediya. Qizilqum kk emasdi bizaga. Undan kura yujaninni chiqaringla edi vishkaga
Shu Qizilqum Navoiyga kõchirilishi kimga kk edi. Tinchgina õzimizni Zarafshon jamoasi bor edi: Vagap, Serr, Malish, Farxod, R Zabirov, Pavlovskiy...
Afsus Qizilqum hech kimga qiziqmas, qolgan jamoalarga "gõsht"bb yuribdi. Trenerlari ham, uyinchilari ham....
+1   
01 июл 18:33:44
Anvar Andijon
Кизилкумга омад
+1   
01 июл 17:50:25
_Chelsea_FC
Достон Ибрагимов бонкада доимгиде
   
02 июл 16:29:23
Bemalolxo'ja Tarallabedodov
Арсенал 14 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Qizilqum Navoiyga kõchirilishi kimga kk edi. Tinchgina õzimizni Zarafshon jamoasi bor edi: Vagap, Serr, Malish, Farxod, R Zabirov, Pavlovskiy... Afsus Qizilqum hech kimga qiziqmas, qolgan jamoalarga "gõsht"bb yuribdi. Trenerlari ham, uyinchilari ham....
Bizaga oliy liga kk lekin bunaqa jamoa kkmasdi.
   
01 июл 20:57:08
AlisherYuventus
Bemalolxo'ja Tarallabedodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qizilqumni Zarafshonga qaytaringla . Navoi rozi bulardi siladan
Qaniydi shunay bo'lsa
   
01 июл 20:40:34
Bemalolxo'ja Tarallabedodov
Oliy liga uyinlarisiz ham sagdiana tulardi . Bu axir navoi xalqi jamoasi edi. 1-liga bulsa ham
   
01 июл 20:01:01
UZB16
_Chelsea_FC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Достон Ибрагимов бонкада доимгиде
shunay istedodli uyinchi imkoniyat berish kerak zaxirada o'tiradigan yoshda emas hali
   
01 июл 19:54:10
AlisherYuventus
AlisherYuventus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz qayerda tashaymiz. Man Navoiylikman 2ta televizorda ham futbol ko'rsatyapti.
Tashaymiz bup ketipti yashaysiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика