UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  49 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" ниҳоят йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" ниҳоят йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур
1 июль, чоршанба
19:00 - ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ 3:0

Голлар: Ўлмасалиев 69, Погребняк 87 (Ж.Алижонов), Туропов 89 (Ж.Алижонов).

Ҳакамлар
: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов, 6.Даврон Умиров (70.Ойбек Қиличев), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев 25.Жавоҳир Алижонов 79), 77.Диёржон Туропов, 80.Фаррухжон Иброҳимов (22.Камрон Саидазимов 86).
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 18.Иброҳим Ғанихонов, , , 26.Дилшод Комилов.

"Қизилқум": 22.Артём Макосин, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Файзулло Қамбаров (94.Дониёр Усмонов 88), 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азиз Усмонов, (21.Муҳсин Убайдуллаев 34.), 29.Маккартни Навесеб, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов (99.Достон Ибрагимов 66).
Захира: 1.Руслан Матниязов, 3.Илҳомжон Алижонов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргели Ильясов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 15.Воҳид Шодиев,

Огоҳлантиришлар: Шайманов 35, Иброҳимов 51, Убайдуллаев 52.


Локомотив

Авазбек Ўлмасалиев - 69', Кирилл Погребняк - 87', Диёр Туропов - 89'

Суперлига. 7-тур

01/07/2020, 19:00

0
:
3
Тугади

Қизилқум

45'
90'
35'  Шаҳзод Шайманов
52'  Фаррух Иброҳимов
67'  Даврон Умиров (Ойбек Қиличев)
69'  Авазбек Ўлмасалиев
79'  Шерзод Файзиев (Жавоҳир Алижонов)
86'  Фаррух Иброҳимов (Камрон Саидазимов)
87'  Кирилл Погребняк
87'  Жавоҳир Алижонов
89'  Диёр Туропов
89'  Жавоҳир Алижонов
34'  Азизбек Усмонов (Муҳсин Убайдуллаев)
52'  Муҳсин Убайдуллаев
66'  Суннатилла Абдуллажонов (Достон Ибрагимов)
88'  Файзулло Қамбаров (Дониёр Усмонов)


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+2. Учрашув якунланди. "Локомотив" ниҳоят рестартдан сўнг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди. 

89. ГОООЛ! Диёр Туропов ҳаводан етказиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаб қўйди - 3:0!

88. Файзулла Қамбаров ўрнига Дониёр Усмонов майдонга туширилди. 

87. ГООООЛ!!! Погребняк! Мезбонларнинг россиялик легионери Макосин дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг ғалабасини мустаҳкамламоқда. 

86. "Локомотив"да яна ўзгариш. Фаррух Иброҳимов ўрнига Камрон Саидазимов ўйинни давом эттиради. 

84. Ойбек Қиличевнинг берган зарбаси рақиб дарвозабони қўлига бориб тушди. 

79. Шерзод Файзиев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга туширилди. 

76. Қадамбой Нурметов ўйиндаги ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

73. Маккартни Навесеб ўнг қанотдан олдинга борганди. Бироқ у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва хавфли вазият кўкка совурилди. 

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


69. ГОООЛ!!! Мезбонлар ниҳоят ҳисобни очишди! Авазбек Ўлмасалиев "темирйўлчилар"ни олдинга олиб чиқмоқда! Аввалига Диёрбек Туропов рақиб дарвозаси томон зарба берганди. Ушбу зарбани Макосин бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Ўлмасалиев рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди!

67. "Локомотив" сафида ҳаракат қилган Даврон Умиров ўрнига Ойбек Қиличев учрашувни давом эттиради. 

66. "Қизилқум"да ўзгариш. Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Достон Ибрагимов майдонга тушди. 

64. "Локомотив"нинг яна бир ҳужуми охирига етмай қолди. Макосин рақиб ҳужумчисига нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди. 

59. "Локо"нинг навбатдаги ҳужумини Артём Макосин бартараф этди ва тезкорлик билан тўпни жамоадошларига узатди.  

55. Авазбек Ўлмасалиевнинг берган зарбаси ноаниқ. 

52. Муҳсин Убайдуллаев Диёржон Туроповни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

51. Фаррухжон Иброҳимов рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45+3. Биринчи бўлим якунланди. 

45+3. Шуҳрат Муҳаммадиев боши билан рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо, ушбу зарба ноаниқ бўлди. 

45. Ҳакам биринчи таймдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди. 

43. "Локомотив" яна бир марта олдинга борганди. Бироқ, "Қизилқум" ҳимоячилари мезбонларга имкон беришгани йўқ. 


Айтганча, ушбу ўйин билан парелелл равишда яна икки учрашув ўтказилмоқда. Мазкур баҳсларнинг ҳам муҳим вазиятлари билан танишиб боришингиз мумкин. 

LIVE  Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" - "Машъал"

LIVE  Coca Cola Суперлига. "Андижон" - "Бунёдкор"

36. Қадамбой Нурметовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Қизилқум"дан навбатдаги юриш. 

35. Шайманов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

34. Азизбек Усмонов ўрнига 21-рақамда Муҳсин Убайдуллаев майдонга тушди. Меҳмонларда мажбурий ўзгариш. 

33. "Қизилқум" футболчиси Азизбек Усмонов жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)

29. Навесебда яхши имконият юзага келганди. Лекин Игнатий Нестеров ўз вақтида дарвозасини ташлаб чиқди ва хавфни бартараф этди. 

25. Ўйин давом этади. 

24. Ҳакам футболчилар томоқларни хўллаб олишлари учун кичик танаффус эълон қилди. Ҳаво жуда иссиқ. #CoolingBreak

20. Хавфли вазиятттт! Диёр Туроповнинг чап оёқда берган зарбасини дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Зарба ажойиб чиққанди!

18. "Локомотив" футболчилари ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди. Ҳаводан етказиб берилган тўпни Усмонов бартараф этди. 

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


13. Ўйин темпи жуда паст. Жамоалар ҳужумларни самарали якунлай олишмаяпти. 

8. Даврон Ҳошимовдан ҳужумдаги фол. У рақиб жарима майдончаси яқинида Навесебга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

4. Учрашувдаги дастлабки бурчак тўпи "Қизилқум" футболчилари томонидан амалга оширилди. Мезбонлар дарвозаси олдида кичик хавфли вазият юзага келди. Салим Мустафоевнинг боши билан берган зарбаси "Локо" дарвозаси тўсинига тегди. 

1. Ўйин бошланди. Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" ва "Қизилқум" ўртасидаги баҳснинг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлади .


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика