

"Бугунги ғалаба мухлисларимизга ажойиб совға бўлди. Улар бунга ҳақлилар, биз уларни олдиларидаги вазифамизни адо этишда давом этаяпмиз. Мақсадимиз чемпионлик экан, бугунги ғалабага ортиқча эътибор бермаслигимиз керак. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида рақибимиз яхши ўйнади. Умуман олганда ҳудди биз каби уларда ҳам кўп имконият бўлди. Бундай қийин ўйинда биргина хато қимматга тушишини яна бир бор ўзингиз кўрдингиз. Агар Ўзбекистон посбони яхши ўйнамаганида асосий вақтни ўзидаёқ ярим финал масаласини ҳал қилишимиз мумкин эди", - дейди футболчи.



