UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  0 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  43 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч" Янгиликлар

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор" иккинчи даврада очколар жамғаришда давом этмоқда.

Илёс Зейтуллаев шогирдлари Самарқандда "Динамо"дан устун келди. Захирадан майдонга тушган Андрия Филипович 2 та гол билан ғалабада асосий ишни бажарди. Тур якунларига кўра энг яхши футболчи бўлган Филипович сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

Динамо

Анвар Ҳожимирзаев - 30', Анвар Ҳожимирзаев - 70'

Суперлига. 18-тур

14/09/2024, 19:30

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Андрия Филипович - 49', Нажмиддин Нормуродов - 59', Андрия Филипович - 74'

45'
90'
13'  Ҳумоюнмирзо Иминов
30'  Анвар Ҳожимирзаев
60'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Санжар Шоаҳмедов)
60'  Маркос Кайк (Ҳислат Ҳалилов)
70'  Анвар Ҳожимирзаев
75'  Майкон Дуглас (Дилшод Раҳматуллаев)
88'  Францис Нарх (Воҳиджон Оқбўтаев)
23'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Луис Качорри (Андрия Филипович)
49'  Андрия Филипович
59'  Нажмиддин Нормуродов
68'  Асадбек Раҳимжонов
74'  Андрия Филипович
75'  Амир Тўрақулов (Фране Чирьяк)
90'  Асадбек Раҳимжонов (Расул Йўлдошев)

— "Динамо" билан осон ўйин бўлгани йўқ. Ғалаба учун майдонда боримизни беришимиз керак эди. Бошқачасига ютиб бўлмасди. Буларнинг барчасида мураббийлар ва жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Мураббийлар ўйинга яхши тайёрлашди. Ҳа, 2 та гол урдим. Бу жамоавий ҳаракатлар маҳсули. Мураббий танаффусда нималар дегани эсимда эмас. Лекин жамоага ёрдам беришим кераклигини тушуниб турган эдим. Ўйинни ютиш имкони борлигини билгандим. 

— Албатта, "Бунёдкор" фаолиятимдаги янги жамоа. Жамоада яхши футболчи, мураббий ва ходимлар жамланган. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам аҳил жамоа эканлигимиз сезилди. Мавсум якунида қилган ишларимиз самарасини беради деб ўйлайман. 

— Ўзбекистон чемпионати ҳақида бироз маълумотга эга эдим, чунки "Бунёдкор"даги Тони Йович, Марин Любич билан алоқаларим бор эди. Суперлига даражаси Қозоғистондаги каби. Туркияда ўзбек клубларига қарши ўйнаганимда тезкор ва техник жиҳатдан кучли эканлигига гувоҳ бўлгандим. Ҳозир кўряпманки бу ерда пастдаги жамоа ҳам юқоридагисини ютиб қўйиши мумкин. Асосий фарқ шуки, барча майдонлар табиий. Шу боис бу ерда хотиржам футбол ўйнай оласиз. Мен учун устун томони майдонларда бўлди. 

— "Бунёдкор"га мослашиш кўп вақт талаб этмади. Қозоғистонда ўйнаганим учун бу ерда тез ўрганиб кетдим. Бунда мураббийлар, футболчилар, раҳбарият ўз ёрдамини берди. Уларга раҳмат айтаман. Мендан фақат майдонда боримни беришим ва максимал ҳаракат қилишим талаб этилади. Умуман мураббийлар биздан шуни исташади. Ҳар бир ўйинда футболчи борини бериши керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика