UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч" Янгиликлар

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор" иккинчи даврада очколар жамғаришда давом этмоқда.

Илёс Зейтуллаев шогирдлари Самарқандда "Динамо"дан устун келди. Захирадан майдонга тушган Андрия Филипович 2 та гол билан ғалабада асосий ишни бажарди. Тур якунларига кўра энг яхши футболчи бўлган Филипович сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

Динамо

Анвар Ҳожимирзаев - 30', Анвар Ҳожимирзаев - 70'

Суперлига. 18-тур

14/09/2024, 19:30

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Андрия Филипович - 49', Нажмиддин Нормуродов - 59', Андрия Филипович - 74'

45'
90'
13'  Ҳумоюнмирзо Иминов
30'  Анвар Ҳожимирзаев
60'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Санжар Шоаҳмедов)
60'  Маркос Кайк (Ҳислат Ҳалилов)
70'  Анвар Ҳожимирзаев
75'  Майкон Дуглас (Дилшод Раҳматуллаев)
88'  Францис Нарх (Воҳиджон Оқбўтаев)
23'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Луис Качорри (Андрия Филипович)
49'  Андрия Филипович
59'  Нажмиддин Нормуродов
68'  Асадбек Раҳимжонов
74'  Андрия Филипович
75'  Амир Тўрақулов (Фране Чирьяк)
90'  Асадбек Раҳимжонов (Расул Йўлдошев)

— "Динамо" билан осон ўйин бўлгани йўқ. Ғалаба учун майдонда боримизни беришимиз керак эди. Бошқачасига ютиб бўлмасди. Буларнинг барчасида мураббийлар ва жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Мураббийлар ўйинга яхши тайёрлашди. Ҳа, 2 та гол урдим. Бу жамоавий ҳаракатлар маҳсули. Мураббий танаффусда нималар дегани эсимда эмас. Лекин жамоага ёрдам беришим кераклигини тушуниб турган эдим. Ўйинни ютиш имкони борлигини билгандим. 

— Албатта, "Бунёдкор" фаолиятимдаги янги жамоа. Жамоада яхши футболчи, мураббий ва ходимлар жамланган. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам аҳил жамоа эканлигимиз сезилди. Мавсум якунида қилган ишларимиз самарасини беради деб ўйлайман. 

— Ўзбекистон чемпионати ҳақида бироз маълумотга эга эдим, чунки "Бунёдкор"даги Тони Йович, Марин Любич билан алоқаларим бор эди. Суперлига даражаси Қозоғистондаги каби. Туркияда ўзбек клубларига қарши ўйнаганимда тезкор ва техник жиҳатдан кучли эканлигига гувоҳ бўлгандим. Ҳозир кўряпманки бу ерда пастдаги жамоа ҳам юқоридагисини ютиб қўйиши мумкин. Асосий фарқ шуки, барча майдонлар табиий. Шу боис бу ерда хотиржам футбол ўйнай оласиз. Мен учун устун томони майдонларда бўлди. 

— "Бунёдкор"га мослашиш кўп вақт талаб этмади. Қозоғистонда ўйнаганим учун бу ерда тез ўрганиб кетдим. Бунда мураббийлар, футболчилар, раҳбарият ўз ёрдамини берди. Уларга раҳмат айтаман. Мендан фақат майдонда боримни беришим ва максимал ҳаракат қилишим талаб этилади. Умуман мураббийлар биздан шуни исташади. Ҳар бир ўйинда футболчи борини бериши керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика