

Кеча клуб раҳбарияти ва бош мураббийи Лучано Спалетти жамоа сардори Мауро Икардини сардорлик боғичида маҳрум қилиб, янги сардор сифатида Самир Хандановични тайинлашган эди. Брозович клубнинг Инстаграм саҳифасида берилган ушбу постга “лайк” босиб, ўзи хос тарзда муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Икарди кеча “Интер” билан Европа лигаси доирасида “Рапид”га қарши учрашувга боришдан бош тортганди.




