Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
5 сен 2024, 16:15
Ҳимоячи Қирғизистонга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Аввалроқ, марказий ҳимоячимиз жароҳат сабаб бугунги беллашувда жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги ҳақида хабар бергандик.  

Тиббий текширувлар натижасига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳати дастлабки тахминлардан кўра, жиддийроқ бўлиб чиқди. Бизга маълум бўлишича, шифокорлар Абдуқодир сафга қайтиши учун 3 ҳафта талаб этилишини маълум қилган. 

Натижада, Абдуқодир Ҳусанов нафақат терма жамоамизнинг иккита ўйини балки "Ланс"нинг бўлажак учрашувларида ҳам майдонга туша олмаслиги эҳтимоли юқори. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia