UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  4 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Гапни очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйлаган эдим. Лекин, расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. Афсуски бугун жисмоний томондан бизга қийин бўлди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди.

Балки, асосий таркиб танлаш борасида озгина адашгандирман. Ўнг қанот ярим ҳимояда, ҳужумда тенг кучли ўйинчилар бор эди. Аммо, шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Режа қилган қарши ҳужумларимиз амалга ошмади. Бугунги ўйинга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Шу сабабли ўйин охирида афсуски жуда ҳам ачинарли гол ўтказиб юбордик. Тўғри рақиб кучлироқ ўйнади, аммо фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди. Ҳисоб очилмаган пайтда биз гол уришимиз мумкин эди.

Учрашувни 4-4-2 тактик схемасида бошлагандик, Райевац ва Норбеков ҳужумда ўйнашди. Аммо учрашув бошида рақибга қараб схемани ўзгартиришга мажбур бўлдик ва 5 ҳимоячи билан ўйнай бошладик. 90 дақиқа давомида тўпсиз ҳимояланиш жуда қийин, тўп назоратини рақибга бериб қўйдик.

Бу мавсум деярли барча ўйинларда икки ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Қувондиқ Рўзиев ҳужумкор, Ойбек Рустамов ҳимояга ихтисослашган футболчилар. Уйда ҳужумкор, чиройлироқ ўйин кўрсатяпмиз, аммо сафарда бундай бўлмаяпти. Бошқа-бошқа жамоадек таассурот қолдирмоқдамиз. Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак меҳмонда ҳам ишончлироқ ўйин кўрсатишни бошлашимиз керак.

Бугунги ўйиндан кўпроғини кутгандим. Жисмоний ҳолат яхшироқ бўлади деб ўйлагандим”, – деди Ашурматов.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика