Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол

1 ноя 2026, 19:55
Туркия Суперлигаси 10-тур доирасидаги "Башакшехир" — "Самсунспор" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 83-дақиқада захирага олинди. Қувонарлиси, форвард 10-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди. Жамоа ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 90+1 дақиқада ўз ҳисобини таблога ёздириб қўйди.

“Башакшехир” Туркия Суперлигасида 10 ўйиндан сўнг 14 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›