"Арсенал" янги аъзоси Троссард МЮга қарши баҳсдаги дебюти ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023, 13:30
Ҳужумчи Леандро Троссард Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши (3:2) ўйинда "Арсенал" сафидаги дебютидан ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

28 ёшли бельгиялик футболчи "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

"Кўришганимдан хурсандман, "канонирлар"! Катта ғалаба ва ақл бовар қилмайдиган атмосфера!" – деб ёзди Троссард ижтимоий тармоқларда.

Вингер 20 январь куни 24 миллион евро эвазига "Брайтон"дан "Арсенал"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: instagram.com/leandrotrossard