

28 ёшли бельгиялик футболчи "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
"Кўришганимдан хурсандман, "канонирлар"! Катта ғалаба ва ақл бовар қилмайдиган атмосфера!" – деб ёзди Троссард ижтимоий тармоқларда.
Вингер 20 январь куни 24 миллион евро эвазига "Брайтон"дан "Арсенал"га ўтган эди.



