

"Кўклар" бугун "Шахтёр"га Михаил Мудрик борасида "Арсенал"дан яхшироқ таклиф юбориб, украиналикларни 100 млн. евролик трансферга кўндиришган эди.
22 ёшли футболчи аввалига "Арсенал"ни танлаётган эди, бироқ "Челси"га ўтишга рози бўлди.
Маълумотларга кўра, "Челси" футболчига "Арсенал" таклиф қилгандан икки баравар кўп маош таклиф қилишга тайёр бўлган.
"Арсенал" "Шахтёр" талабларига жавоб бермади, шу сабабли улар "Челси" билан беллашишмади.
"Челси"нинг "ҳамма ишларга тиқилиши" "Арсенал" ва бошқа клубларга ёқмаяпти.



