

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси Испаниянинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Анхель Корреани сафига қўшиб олиш истагида, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, 28 ёшли Корреанинг трансферига "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Марсело Гальярдонинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Яқин вақт ичида саудияликлар "матрасчилар" билан музокараларни бошлайди, унинг натижаси клуб ва футболчига келиб тушган молиявий таклифга боғлиқ бўлади.
Анхель Корреа жорий мавсум "Атлетико" таркибида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.



