Марсело Гальярдо: "Дастлаб оғриқли гол ўтказиб юбордик, аммо мувозанатни ўнглай олдик"
23 фев 2024 00:39
Янгиликлар
Марсело Гальярдо: "Дастлаб оғриқли гол ўтказиб юбордик, аммо мувозанатни ўнглай олдик"
Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ҳозир фақат ғалабадан завқ олишимиз керак, кейин эса "Ал Ваҳда"га қарши ўйин ҳақида ўйлаймиз. Чорак финал ҳақида ўйлашга ҳали эрта.
Биз кўп вазият яратдик, лекин голга айлантира олмадик. Мени қувонтирадиган жиҳат жамоанинг бирдамлиги ва мақсадга эришиш қобилияти бўлди.
Бензема ва Ҳамдаллаҳ биргаликда ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва яхши ўйин намойиш этишди.
Дастлаб оғриқли гол ўтказиб юбордик, аммо мувозанатни ўнглай олдик. Жамоа характер кўрсата олди", — деди аргентиналик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар