Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”
08 jan 2016 18:23
News
Шерзод Файзиев: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман, “Машъал” мураббийларига эса раҳмат айтаман”
Февралда 24 ёшни қарши оладиган ҳимоячи ҳам марказий ҳимояда, ҳам
қанотда бирдек ҳараката қила олади. Унинг айнан универсаллиги жамоамиз
мураббийларига қўл келди дея оламиз.
Шерзод Файзиев “Локомотив” билан шартнома имзолагач, ўз фикрларини билдирди: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман. Бу мен учун олдинга ташланган қадам бўлди. “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади, қолаверса Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида фақат ғолиблик учун курашади. Албатта, ҳар бир футболчи шундай кучли жамоа сафида тўп тепишни маъқул кўради. Ўйлайманки, мен ҳам янги жамоам сафида ўзимни кўрсатиб кета оламан ва бунинг учун бор кучим билан ҳаракат қиламан”.
“Шу ўринда “Машъал” футбол клуби раҳбарияти, бош мураббий Александр Хомяков ҳамда катта мураббий Дилявер Ваниевларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чунки футболчи бўлиб шаклланишимда уларнинг меҳнати катта ва буни ҳеч қачон унутмайман. Шунингдек, мубораклик мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман”.
Comments