Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак" News

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугун шундай ўйини бўлишини билардик. Чунки "Арал" тажрибали жамоа, таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда ва ҳар бир ўйинга катта куч билан тайёрланади. Балки бугун биз чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб тургандик. Бироқ гол уриб олганимиздан кейин эътиборни ҳисобни сақлаб қолишга қаратдик ва ҳимояландик. Бу осон иш эмас. Қарши ҳужумдаги вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак.

- Бугун Момчило Рашо ҳамда Никола Попович захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Момчило машғулотларда тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. Кеча машғулотларда унинг ҳаракатларини кузатиб бордик ва у эркин шуғуллана олмади. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмасликка қарор қилдик. У кўп вақт мобайнида тузалишга ҳаракат қилди, шу сабабли асосий таркибда ўйнай олмасди. Никола ҳусусида тўхталадиган бўлсам, Шодиёр Шодибоев ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга имконият беришимиз керак эди. Шодибоев бугун яхши ўйнади, бу ижобий ҳолат.

- Бугун Абдушукур Маҳаматов гол урди ва бу жамоага ғалаба келтирди. Ушбу футболчи ҳақида фикрингиз.

- Уни ўтган йилдан бери биламан, "Пахтакор"да унинг ўйинлари менга маъқул келган. Ёш бўлса-да, жуда сифатли футболчи. Айрим жиҳатларини яхшилаш керак. У келаси йил учун ҳам ишлашда давом этмоқда. Унинг футболини тушуниш сифати жуда яхши, барчасини тез илғаб олади. Бироқ унга куч етишмаяпти. Умуман олганда у яхши футболчи.

- Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" пешқадамликка қайтди. Олдиндаги ўйинлар ҳақида гапирсангиз.

- Ҳар бир учрашув жуда муҳим. Ўйинлар орасида кўп вақт бор, шу сабабли бугун ютсанг, кейингисида ютқазишинг ҳеч гап эмас. Бунда рақибнинг қандай даражада эканлигини фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга бошқача қараш керак, унда рақибнинг ўйин услубини, уларнинг ўйинга қандай қарашини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли ҳар ҳафтада янгича рақиб учун тайёрланишимиз керак бўлади. Биз учун асосийси - яхши футбол намойиш қилиш. Бу паллада очколар ҳам жуда муҳим. Лекин биз бу очколарни қай тариқа қўлга киритишимизга ҳам қараймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика