Latest news

14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  0 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  4 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  5 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  7 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  3

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди News

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди

Tags :  Насаф
Элит ОЧЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашуви якунланди.

ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 2-тур
НАСАФ (ЎЗБEКИСТОН) – АЛ ҲИЛОЛ (САУДИЯ АРАБИСТОНИ) 2:3
Бош ҳакам: 
Аҳмад Алали (Кувайт)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулхади Аланези, Аҳмад Аббос (иккаласи – Кувайт)
Тўртинчи расмий: Сауд Алсамхан (Кувайт)
ВАР: Абдуллоҳ Араб (Кувайт)
Ассистент ВАР: Ҳошим Алибраҳим (Кувайт)
Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Ал Абаде (Ироқ)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Маҳаллий медиа офицер: Диёр Хотамқулов
Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов 

Голлар: 0:1 – 21, Сергей Милинкович-Савич, 1:1 – 27, Сардор Баҳромов (Умарбек Эшмуродов), 1:2 – 45+2, Тео Эрнандес (Али Ал Булайҳи), 2:2 – 60, Жавоҳир Сидиқов (Умарбек Эшмуродов), 2:3 – 79, Маркос Алмейда (Сергей Милинкович-Савич)

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов (17. Суҳроб Нуруллоев, 67), 14. Шароф Муҳитдинов (10. Драган Черан, 46), 18. Ҳусайн Норчаев, 22. Игорь Голбан (9. Жавоҳир Сидиқов, 46 (71. Жавоҳир Убайдуллаев, 73)), 24. Сардорбек Баҳромов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (19. Стефан Чолович, 78), 92. Умарбек Эшмуродов

Захира: 1. Олександр Воробей, 20. Юсуф Отубанжо, 33. Баҳодир Ҳалилов, 55. Диёрбек Абдуназаров, 82. Асилбек Аманов

"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 3. Калиду Кулибали, 5. Али Ал Булайҳи (11. Кайо Сезар Лима, 72), 8. Рубен Невеш, 9. Маркос Алмейда (21. Абдуллаҳ Радиф, 90+1), 19. Тео Эрнандес, 22. Сергей Милинкович-Савич, 28. Муҳаммад Канно (16. Нассер Ал Давсари, 85), 87. Ҳасан Ал Тамбакти, 88. Ҳамад Ал Туҳайфан (24. Мотеб Ал Ҳарби, 90+1), 99. Абдуллоҳ Ал Ҳамддан (17. Муҳаммад Ал Ями, 85)

Захира: 4. Юсуф Акичек, 14. Абдулкарим Муҳаммад, 15. Муҳаммад Ал Қаҳтани, 24. Мотеб Ал Ҳарби, 25. Матё Патуйе

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. "Ал Ҳилол"да яна икки ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

85. "Ал Ҳилол"да икки ўзгариш.

79. ГОЛ! Э, аттанг, "Ал Ҳилол" "Насаф" дарвозасини учинчи марта ишғол қилди. Маркос Алмейдани ўйлаган ҳолда голни нишонлаётган пайтда қулоқларини бекитиб олишни маслаҳат берардим.

74. Неъматов рақибнинг яқин масофдан йўллаган зарбасини эгаллаб олди.

73. "Насаф"да ўзгариш.

72. "Ал Ҳилол"да ўзгариш.

70. Теонинг қўполлигидан сўнг Сидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

67. Каннонинг хавфли зарбасидан сўнг Неъматов ишончли ўйин намойиш этди.

67. "Насаф" таркибида ўзгариш.

60. ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Жавоҳир Сидиқов яккама-якка вазият Бунуни ожиз қолдирди! Умар Эшмуродовдан дубль ассист!

58. "Насаф" футболчиси томонидан йўлланган жарима зарбасини Буну қайтарди. 

57. "Ал Ҳилол" ҳужуми хавфли тус олди ва зарба билан якунланди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

51. Савич яқин масофадан қулай имкониятни бой берди.

50. Ғайбуллаев рақиб ҳужумини бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" таркибида икки ўзгариш.

Стадионда интернет билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.

Тайм якунланди.

45+2. ГОЛ! "Ал Ҳилол" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи – Тео Эрнандес.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

40. Ал Булайҳи офсайдда қолиб кетди.

36. Бозоров фол ишлатди.

32. Зарба! 35 метрлар атрофидаги масофадан зарба йўлландаи, Бунудан ишончли ҳаракат.

27. ГОООООЛ!!! Баҳромов олис масофадан аниқ зарба йўллаб, Яссин Бунуни хўрлаб ташлади. Марокашлик дарвозабон ўзбек сериалнавист режиссёрларидан бирининг эътиборига тушган бўлса, ажабмас.

21. ГОЛ! Неъматовнинг тўпни эгаллашдаги қўпол хатосидан сўнг Сергей Милинкович-Савич бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди!

16. Норчаев офсайдда қолиб кетди.

12. Эшмуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

7. Баҳромов фол ишлатди.

2. "Ал Ҳилол" илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди, Теонинг голини ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат сифатида инобатга олмади. Стадионга мухлислар кириб улгурмасидан туриб, тарк этишларини истамаймиз.

1. Ўйин бошланди. Қаршида қаршиликлар "Ал Ҳилол"га қарши қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика