Latest news

23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  2 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик" News

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинга кириша олмадик. Қийин ўйин бўлишини ҳам билар эдик ва бунга тайёр эдик. Йигитларга раҳмат. Бугун охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик," - деди Камолиддин Тожиев баҳс якунлангач.


- Бугун асосий таркибда бир нечта ўзгаришлар бўлди. Ушбу ротациялар қанчалик ўзини оқлади? Ўзингиз ҳам жамоа биринчи бўлимда қийналганини айтдингиз...

- Ундан олдинги турларда қийин ўйинлар ўтказдик. Шу сабабли футболчиларга дам олиш учун имконият бердик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмади, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди ва захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга киришиб кета олишди.


- Риаскос бугун қайдномада йўқ эди. Алижонов ҳам захирада қолди. Демак, ушбу икки футболчига дам берилган, тўғрими?

- Риаскос жароҳатда. Алижоновга дам бердик, у барча ўйинларда ҳаракат қилди ва терма жамоа сафида ҳам ўйнади.


- "Пахтакор"нинг кейинги учрашуви "Бухоро"га қарши. Икки жамоа ҳам Кубок финалида иштирок этади. Кейинги учрашувда икки жамоа ҳам имкон қадар бор "карталар"ни яширишга ҳаракат қиладими?

- "Карта"ни очмасликнинг иложи йўқ. Ҳар бир жамоа бўлажак рақибининг олдинги ўйинларини кўради ва кузатади. Биз 24-тур баҳсига одатдагидек тайёргарлик кўрамиз.


- Биринчи даврадаги икки жамоалар тўқнашувида "Пахтакор" мағлуб бўлган эди ва шундан сўнг Педру Морейра истеъфога чиқарилган эди. Ўша баҳсдан сўнг сиз яна жамоага қайтарилдингиз. Ҳозир эса орадан бир неча ой вақт ўтди. Ушбу вақт ичида "Пахтакор"да қандай ўзгаришлар бўлди деб ўйлайсиз? Жамоа ўйинида ўсиш кузатилдими?

- Мен жамоада йўқ вақтим нималар рўй берганини билмайман. Мен келганимдан сўнг биз бир оила бўлиб бирлашдик. Охиригача курашяпмиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика